Сенат раиси намунавий уйлар нархининг қиммат ва сифатсизлиги сабабларини айтди

Сенат раиси намунавий уйлар нархининг қиммат ва сифатсизлиги сабабларини айтди
Республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири "Халқ сўзи" маълумотига таяниб хабар қилди.

Мазкур йиғилишда Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Қурилиш соҳасидаги коррупцион ҳолат ҳақида гапирди.

“Биз 2016 йилда намунавий лойиҳалар асосида қишлоқ жойларда уй-жойлар қуриш ишларининг мавжуд ҳолатини ўрганган эдик.

Ўшанда қурилиш материаллари ва жиҳозларни, жумладан дераза ромлари, эшиклар ва иситиш мосламалари каби қурилиш материаллари ва жиҳозларни ишлаб чиқариш учун республика бўйича бор-йўғи биттадан корхона танлаб олингани ва улар марказлашган ҳолда етказиб берилгани танқид қилинган эди“, дейди Йўлдошев.

Сенат раисига кўра, бу рақобат муҳитини чеклашга олиб келгани, мазкур қурилиш материаллари ва жиҳозларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатиб, аҳоли ва пудрат ташкилотларининг норозилигини келтириб чиқарган.

“Қолаверса, катта ҳажмдаги қурилиш жиҳозларини қисқа муддатларда тайёрлаб бериш учун фақат бир корхонанинг имкониятлари етарли эмас. Бу эса, аксарият ҳолларда ноқонуний равишда бошқа субъектларни буюртмани бажариш учун жалб этишга ва шу тариқа коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг давом этишига сабаб бўлади.

Айни пайтда бу қурилиш саноати соҳасида кичик бизнес

ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини кўтариш орқали янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг даромади ва фаровонлигини ошириш имкониятларини чеклаётгани ҳам аниқ мисоллар билан баён этилган.

Бундан ташқари, қурилиш материалларининг фақат Тош- кент шаҳридаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилиши, уларни жойларга етказиб беришда ортиқча йўл харажатларини келтириб чиқариши билан бирга, қишлоқ жойларда намунавий уйлар таннархининг ошишига ва сифатининг йўқолишига ҳам олиб келган.

Биз бу каби муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ҳукумат ва бошқа мутасадди тузилмаларга тегишли таклиф ва тавсияларни киритган эдик.

Бироқ, 3 йиллик таҳлилларга қараганда, бу муаммолар барҳам топиш ўрнига бугун яна ҳам жиддий тус олган.

Яъни, ўша пайтда марказлашган тарзда жойларга етказиб бериладиган қурилиш маҳсулотлари ва жиҳозлари 7 тани ташкил этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 20 тадан ошган.

Бундай марказлашган тизимда коррупция учун сабаб ва шароитларнинг йўқлигига ким кафолат беради ?!“, дея савол билан мурожаат қилган Йўлдошев.

Бош прокуратурадан олинган маълумотларга кўра, 2017– 2018 йиллар ва жорий йилнинг 4 ойи мобайнида қурилиш соҳасида қарийб 600 нафар шахсга нисбатан 359 та жиноят иши қўзғатилган. Айниқса, арзон уй-жойларнинг қурилиши юзасидан қарийб 60 нафар шахсга нисбатан 30 дан зиёд жиноят ишининг қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Санжар 18 июн 2019 14:04
    Кишлок курилиш инвест ни таркатвориш керак. 1-1.5 йилдан бери шу корхонага катнимиз.. улар олаетган нархдан арзон ва сифатли дарвозаларни тавсия киламиз.... хаммаси бефойда.. улар киммат ва сифатсизини олишаверади..... тушунмаймиз..... бизага отказ....
  2. Реалист 17 июн 2019 07:54
    Дарахт пастдан озуқа олади,
    порахўрлик эса юқоридан,деган
    ёзувчимиз Нуриллох Мухаммад
    Рауфхон.Хаммаси «халқни ўйлаб» ниқоби остида қилиняпти.
  3. Шухратбек 16 июн 2019 23:20
    Банк ва курилишинвест кейин курилиш фирмаси ундан кейин мижоз га навбат уртада инвест ва курилиш фирмаси келишган холда мижозни ахмок килишмокда арзимаган нархлдаги материални 3 бараварига утказиб
  4. Фарида 16 июн 2019 18:19
    Бари поррахурлар бошидан оёк шу курулиш системасида банклар бн тил бириктириб хамма харром ишларини килишяпти((((
  5. Уктам 16 июн 2019 13:16
    Туппа тугри нафакат эшик-ром, иситиш мосаламалари, балки пол учун ламинат ва ташкил дарвоза ва колиталари хам шу ахволда, курук гап дейдиганлар булса дарвозаларни сметадаги нархини куриш мумкин, Навоий
  6. Rustam 16 июн 2019 09:33
    Arzonlashtirilgan uylar xox u Toshkent shaxrida bo'lsin, xox boshqa viloyatlarda qurilsin hammasi sifatsiz, Sergeli dagi 1 sektor yangi ko'p kvartirali uylardan birini kreditga olganman, sifati yomon, deorlari qiyshiq, laminati sifatsiz, prezident kiradigan uylar sifatli va boshqalarga qaraganda ancha farq qiladi, afsus bu narsani muxtaram prezidentimiz bilmasalar kerak, bizda azaldan ko'zbo'yamachilik bo'lib kelgan afsus xaliyam bor, Andijondagi 6 nafar ayollarni yangi uy bilan bog'liq muammosi ham shunga misol
  7. Тохир 16 июн 2019 08:25
    хакикатдан сифат йук.Сифат биринчи уринда туради халк уйни олиб яна кайтадан тамирлаяпти.нимага чунки тукилиб ётибди.
  8. Умаров 16 июн 2019 01:51
    5 сумлик матерял билан 100 сумлик ,сфатли курилиш клб булмайди узим 15 йлдан бери курилшда ишлайман,1та уйни матерялини 3та уйга ишлатгандан кен сфатсиз уй булади
  9. Bobur 15 июн 2019 23:21
    Shu uylani qurib bòlishini kutib ustidan jinoiy ish ochgandan kòra vaqtida tekshirilsa xujjatlani soxtalashtishomiydi texnodzor pora olomiydi
  10. Отабек 15 июн 2019 21:31
    Курувчи ташкилот Нима учун купайиб кетди, каттаю кичик, курилиш сохасини билган билмаган курувчи булиб 1 дона обектни узида мошиналик булябди, сифатсиз махсулотларни орзон олиб хужжатда киммат беркитиш окибатида намунавий уйлар сифатсиз киммат булиб кетмокда, буни била туриб хамма мутасадди ташкилотлар куз юмиб келишмокда
  11. Шерзод 15 июн 2019 20:29
    Ўша уйларни кимдир текшириб оладими? Самосуд бошланмасдан чора кўриш керак, бўлмаса кеч бўлади.Кўзбўямачилик авж олаяпти.
  12. Азизхон 15 июн 2019 19:13
    Тугри фикр
  13. Fgjudhi 15 июн 2019 18:02
    Xammasini orqaidan t-34tankda otish k.k
  14. Мақсуд 15 июн 2019 16:33
    Мутлақо асоссиз гаплар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Сенат раиси намунавий уйлар нархининг қиммат ва сифатсизлиги сабабларини айтди