Бу йил ОТМларда тест синовлари 25 июль – 20 август кунлари бўлиб ўтади

Бу йил ОТМларда тест синовлари 25 июль – 20 август кунлари бўлиб ўтади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 2019/2020 ўқув йилига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда Давлат тест маркази директори М.Каримов таъкидлашича, бу йил ОТМга қабул учун тест имтиҳонлари ўтадиган биноларга ўрнатилган кузатув камералари сони кўпайтирилади. Тест синовларига тақиқланган нарсаларни олиб киришнинг олдини олиш чоралари кучайтирилади.

Бу йил абитуриентлар ўзи яшайдиган ҳудудда республикамизнинг бошқа жойларидаги ОТМга ҳужжат топшириши ва тест имтиҳонидан ҳам ўз ҳудудидаги белгиланган жойда ўтиши мумкин. Фақат улар рўйхатга олинаётганида қаерда тест топширмоқчилигини кўрсатиши керак. Тест жараёни телевидение орқали жонли ёритилади.

Абитуриентлар бир вақтнинг ўзида 3 та йўналишга ҳужжат топшириши мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази сайтида батафсил маълумот бор. Абитуриентлар тест топширган куннинг эртасига тўплаган балли ҳақида маълумот олиш имконига эга. Тест синовлари республикамиз ОТМларида 25 июль – 20 август кунлари бўлиб ўтади? дея маълум қилди ЎзА.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Бу йил ОТМларда тест синовлари 25 июль – 20 август кунлари бўлиб ўтади