"Менинг фикрим" веб-порталида фуқаро Аслиддин Қудратов томонидан юборилган "Сиртқи таълим шаклида таҳсил олувчи талабаларнинг тўлов-контракт суммаларини камайтириш ҳақида"ги петицияси етарли овоз (10 211 та) тўплаган.
Эндиликда бу мурожаат Қонунчилик муаммолари институти томонидан 17 июндан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Мурожаатни кўриб чиқиш ва у бўйича қарор қабул қилиш муддати мурожаат ВМга келиб тушган пайтдан эътиборан 60 кундан ошмаслиги керак.
ВМ натижалари модератор томонидан «Mening fikrim» порталига жойлаштирилади.