“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида шаҳримизнинг марказий автобус бекатларида “LED” русумли таблолар фаолияти қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Автобуслар ҳаракат жадвалини акс эттирувчи мазкур турдаги таблоларнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитида бенуқсон ишлаши, уларда узатилаётган маълумотларнинг аниқлиги барча йўловчиларимиз учун бирдек манзур бўлиши шубҳасиз.
Бундан ташқари, “Android” ва “IOS” тизими учун мўлжалланган ҳамда қайта ишланган ва йўловчилар учун қўшимча қулайликларга эга бўлган “Ташбас” мобил иловаси фаолият бошламоқда. Ушбу илова келгуси ҳафтадан синов тариқасида ишга туширилади.