Ўзбек меҳнат муҳожирлари Россияга қайтмоқда

Ўзбек меҳнат муҳожирлари Россияга қайтмоқда
Ўзбек муҳожирлари Россия меҳнат бозорига қайтмоқда ва ўз даромадини ўстирмоқда. Бу ҳақда "Minbar.uz" Россия Марказий банкининг сўнгги маълумотлари таяниб хабар қилди.

2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон фуқаролари Россиядан Ўзбекистонга $818 млн жўнатган. Ўтган йилнинг худди шу даврида $726 млн жўнатилган эди.

Бунинг натижасида Россиядан пул жўнатмалар бўйича Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари ичида етакчилигини мустаҳкамлади.

Ўзбекистон шунингдек Россиядан кўпроқ пул юборилаётган кам сонли мамлакатлардан бирига айланди. Бу Ўзбекистон фуқаролари Россия меҳнат бозорига қайтаётгани ва ўз даромадини ўстираётганидан далолат беради.

Тожик, қирғиз ва арманлар ўз ватанига ўтган йилга нисбатан камроқ пул юборган. Мутахассисларнинг фикрича, бунинг сабаби тожик, қирғиз ва арманлар кўпроқ Россия фуқаролигини олишга интилаётгани, оиласини ҳам Россияга тортаётганидадир.

Жами 2018 йилда Россиядан Ўзбекистонга $4 млрд пул жўнатилган. Ушбу кўрсаткичга кўра, Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида биринчи ўринни (иккинчи ўринда Тожикистон - $2,5 млрд) ва барча мамлакатлар орасида иккинчи ўринни (биринчи Швейцария - $9,1 млрд) эгаллаб турибди.

Ўтган йиллар билан таққослаганда, Россиядан Ўзбекистонга пул жўнатмалари миқдори ортиб бораётганини кўриш мумкин - 2017 йилда $3,9 млрд, 2016 йилда - $2,7 млрд, 2015 йилда - $3 млрд. Энг катта кўрсаткич Россия Қримни қўшиб олишидан олдинги 2014 йилга тўғри келди - 5,6 миллиард доллар.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Асадуллох 20 июн 2019 14:33
    Бундае булишига узимиз сабабчи нмага дейсизми чунки бизда карупсия,яьни порахурлик, данкасалик, фахимсизлик ва куркув бор бу Эса узбекистонни анчагина гуллаб яшнашига тасир курсатмокда
  2. Адреналин 18 июн 2019 07:46
    Бу билан фахрланиш керак эмас. Мусофирни нони ширин азоби ширин. Мажбурликдан кетвотти шу ерларга.
  3. Реалист 17 июн 2019 13:14
    Афсуски бу фахрланарлик нарса эмас,буни сабаби ишсизлар сони ошиб бораётганини кўрсатади
    холос.Бекорчи сити ларни қургандан кўра завод-фабрикалар қурилса ёшлар шу ерда ишласа фойдаси кўпроқ
    бўларди.«Немис мўжизаси» тўғрисида ўқинглар,1945-йилда
    урушдан қип-яланғоч чиққан
    Германия,1950-йилда урушдан
    олдингидан кўп махсулот ишлаб
    чиқарган.Биз 30 йилдан бери битта жойдамиз,бизда уруш бўлмаган бўлса хам.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбек меҳнат муҳожирлари Россияга қайтмоқда