Оммавий ахборот воситаларида турли хил йўналишлар, журналистик суриштирув ишлари , мухбирликдаги хох у репортаж ва ёки папарацци йўналиши бўлмасин, хар биридан фойдаланиш хуқуқи чегараланмаган.
Дунё миқёсида қўлланиладиган ушбу йўналишлар бизда хам қўлланишида аввало қонун бузилмаслиги мухим.
1. Стив Свердлов ва Sayyod.com сайти билан бўлиб ўтган можарода қонунчиликдаги жиноят ва ёки маъмурий жавобгарликка оид холат кузатилмаган.
2 . Мехмонхонанинг умумий ва кенг омма учун очиқ бўлган жойида бўлиб ўтган суратга олиш ишларини чекловчи бирорта таъқиқловчи ёзув ё сурат бўлмаган.
3 . Шунингдек видеодан кўриниб турибдики бошидан то охиригача Стив Свердлов "Мени видео ёки суратга олманглар!" дея эътироз хам билдирмаган ва суратга олишни тўхтатишни талаб хам этмай, аксинча, камерага жавобларини берган. Бу холатда унинг хам хуқуқлари поймол этилмаган.
4 . Бошқа тарафдан, Сардор Камилов ўз фикрига монанд фуқаролик позициясини эмин эркин ифодалаш хуқуқига эга хамда сўз эркинлигидан фойдаланган.
Дунё миқёсида хуқуқлар ва демократияни химоялаш бўйича масъуллар эса ушбу холат юзасидан ўз позицияларига қарши чиққан холда айнан сўз эркинлиги ва демократияга қарши эътироз қилишмоқда.