Тошкентда жамоатчилик тартибини бузган аёллар Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилди

Тошкентда жамоатчилик тартибини бузган аёллар Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилди
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қўмитага шикоят қилиб келган аёлларнинг ҳибсга олинганлиги юзасидан тарқалган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

“Ушбу ҳолат Қўмита ҳудудидан ташқарида, трассада рўй берган. Шу куни аёллар Қўмитагача етиб келмаган, ходимлар билан учрашмаган.

Кейинроқ маълум булишича, ушбу аёллар жамоатчилик тартибини бузганлиги учун кўчада Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилган.

Ушбу воқеадан кейин аёллар Қўмитага таклиф этилган, улар билан сухбат ўтказилган, уларнинг муаммолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ваколатида бўлганлиги туфайли, ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда. Икки нафар аёлнинг муаммоларига эса ижобий ечим топилган.

Ҳурматли ватандошлар! Шу ўринда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида фуқароларни қабул қилиш ишлари ҳар куни амалга оширилишини маълум қиламиз. Қўмита раиси Танзила Нарбаеванинг кабул кунлари – ҳафтанинг ҳар пайшанба куни (хизмат сафарида бўлган кунларидан ташқари), дейилади ЎзА хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда жамоатчилик тартибини бузган аёллар Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилди