2019 йил 18-19 июнь кунлари Боёвут тумани шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимига 21-МТМнинг 3 ходими ва 22 тарбияланувчиси «ўткир ичак касаллиги, овқат токсикоинфекцияси» аломатлари билан келтирилган. Мактабгача таълим вазирлиги ишчи гуруҳи заҳарланиш сабабларига доир хизмат текшируви ўтказди.
2019 йил 20 июнь., Тошкент — Заҳарланишга истеъмол учун яроқсиз бўлган ичимлик суви сабаб бўлган. Гап шундаки, Сирдарё вилояти Боёвут туманида марказлашган ичимлик суви таъминоти мавжуд эмас. 2019 йил 17 июнь куни 21-МТМга ичимлик суви келтирилмаган ва муассаса мудираси маскан эҳтиёжлари учун ичимлик суви бўлмаган сувдан фойдаланишга қарор қилган, бу эса, болалар ва ходимларнинг шифохонага тушишига олиб келган, дейилади МТВ ахборотида.