«Ўзбекистон ҳаво йўллари»: биз монопол эмасмиз!

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»: биз монопол эмасмиз!
Бугун, 20 июнь куни Миллий матбуот марказида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги ПФ-5584-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижроси бўйича матбуот анжумани ўтказди. Бу ҳақда ""Кун.уз" хабар қилди.

Тадбир давомида «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га нисбатан кўп ишлатилувчи монополия масаласи кўтарилди ва қачон бу ҳолатга барҳам берилиши сўралди.

Бу саволга «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК директори ўринбосари Умид Ҳусанов жавоб қайтарди.

«Негадир шу масала кўп кўтарилади. Тўғри, биз республика ҳудудидаги ягона авиаташувчимиз. Лекин монопол ташкилот эмасмиз! Биз ҳеч кимга қарши эмасмиз, келсин, авиакомпания очсин, марҳамат – ишласин. Аксинча, соғлом рақобатда ривожланиш бўлади. Самолёт сотиб олсин, учувчи топсин, зарур ташкилотлар билан келишсин, ишлайверсин», дейди у.

Унинг сўзларига МАК молиявий иқтисодий департаменти директори Алишер Сатторов қўшимча қилди.

«Лоукостер, монополия бўйича масалаларда кўпчиликни битта масала қизиқтиради. Арзон нархлар, қулай хизмат. Мана масалан, ўтган йил қиш мавсумида биз энг кўп қатнов уюштириладиган Москва йўналишидаги нархларни 80 еврогача туширдик. Мана шуни лоукостер аломатлари, монополия сусайгани сифатида баҳолаш мумкин. Қолаверса, Россиядан туристик оқим ошиб бормоқда ва кўпчилик бизнинг хизматлардан фойдаланмоқда. Ҳолбуки, Россиядан бизга учиб келишда 9та авиакомпания хизмат кўрсатади. Демак бизни танлашлари бежизга эмас», дейди у.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Ўзбекистон ҳаво йўллари»: биз монопол эмасмиз!