Оромгоҳлардаги болаларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмалари оширилмоқда

Оромгоҳлардаги болаларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмалари оширилмоқда
Хушҳаво табиат қўйнидаги стационар ва кундузги болалар оромгоҳларида болажонларнинг шодон қийқириғию ўйин кулгуси тутган.
Мамлакатимиздаги ёзги болалар оромгоҳларида болаларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши учун қулай шароит яратиш билан бирга бу ерларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, шу жумладан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш муҳим ахамият касб этади. Айниқса стационар оромгоҳлар шаҳар, туман марказларидан олисроқда ва тоғлик ҳудудларда жойлашганлиги учун ушбу жойларда хавфсизлик ва ёнғин хавфсизилигини, турли ҳолатларда болаларни зудликда эвакуация қилиш ишлари, унинг мустаҳкам қўриқланишини таъминлаш асосий ўринлардан бирига айланади.

Бу ишларни бажаришда оромгохларнинг раҳбарлари, мутасаддилари ва ушбу жойларга мавсумда масъул этиб бириктирилган турли идора, ташкилотларнинг раҳбарлари, ходимлари, мутасаддилари, ишчи-хизматчиларининг масъуляти, жавобгарлигини янада оширилишига сабаб бўлади.

Шу муносабат билан, ҳар йили оромгоҳларга Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирлигининг соҳавий хизмат ходимлари бириктирилиб, улар ушбу объектларда хавфсизлик, оромгоҳларга бириктирилган ишчи хизматчилар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя этишларини, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш тартибларини билишларини, оромгоҳ ҳудуди ва хоналарида ёнғинга қарши режим сақланаётганлигини ҳамда мустаҳкам қўриқланишини таъминлаш мақсадида туну-кун навбатчилиги ташкил этилиб келинади.

Бундан ташқари, мавсум даврида эса болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Республика ишчи гуруҳи тузилиб, унда Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар вазирлиги марказий аппарати ходимлари бошқа тааллуқли вазирлик ва идоралар вакиллари билан ҳамкорликда доимий равишда барча оромгоҳларнинг хавфсизлик ҳолати ва болалар учун яратилган шарт-шароитлар ўрганилиб борилади.

Бу ишларнинг самарасини янада ошириш мақсадида оромгоҳларга бириктирилган ходимлар томонидан кўргазмали тарғибот материллари ҳамда махсус техникалар ёрдамида болалар билан турли учрашувлар, тушунтириш ишлари, викториналар, кўрик танловлар ва давра сухбатлари ўтказиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида ёш авлодни ёнғин-қутқарув соҳасига қизиқтириш, уларни фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга ўргатиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўзлаштиришларига, махсус техникаларнинг тактик имкониятлари, жиҳозларининг вазифалари ҳақида маълумотларга эга бўлишларига замин яратмоқда.

Оромгоҳлардаги болаларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмалари оширилмоқда







Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Оромгоҳлардаги болаларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмалари оширилмоқда