HRW нодавлат ташкилотининг Ўрта Осиё бўйича мутахасиси Стив Свердлов билан 13-июнь куни Тошкент шахрида Sayyod.com сайти рахбари блогер Сардор Комилов билан бўлиб ўтган низо юзасидан ўрганилган холатларга биноан Ўзбекистон Республикаси жиноят ёки маъмурий жавобгарликка хос бўлган холатлар акс этмагани ва блогер ўз фуқаровий позицияси хамда демократик сўз эркинлигидан фойдаланилгани маълум бўлди.
Ўзбекистонда фаолият юритишга расман аккредитацияни хали олмаган жаноб Свердлов билан ўтган сухбат гарчан папарацци ва асосан хорижда қўлланиладиган мухбирлик стилида ўтган бўлса-да, суратга олиш ишлари кечаётган жойда сурат ва видеога олишни тақиқловчи чекловлар бўлмаган, шунингдек видео ёки суратга олишни Стив Свердлов таъқиқлаб эътироз билдирмаган.
18-июнь куни eurasianet.org сайтининг Ўрта Осиёдаги мухаррири ва халқаро журналист Питер Леонард (Peter Leonard) таклифига биноан Сардор Камилов билан дўстона мухитда норасмий сухбат бўлиб ўтиб унда Сардор Камиловга Стив Свердлов билан музокара ўтказиш ғояси айтилиб, бу жараённи Питер ташкиллаштириш таклифини киритган.
Ўз навбатида Сардор Камилов мулоқотга очиқ экани ва таъбир жоиз бўлса бошқа саволларига хам жавоб олиш учун Стив истаган вақт ва мухитда сухбат ўтказишга тайёр эканини билдирган. Бу хақида у ўз сайти ва ижтимоий тармоқларда бугун эълон қилди.