"Зўр ТВ" телеканалида эфирга узатиладиган "Борига барака" дастурида икки хонали уй соврини қўлга киритилди.
Совринни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридан келган иштирокчи қўлга киритди. Эътиборли жиҳати, ушбу соврин ўйин тарихида биринчи бор қўлга киритилди. Бунгача ўйинда энг катта совринлар қаторида фақат автомобиль соврини қўлга киритилаётган эди.
Аввалроқ Бош прокуратура мазкур ўйиннинг қонуний жиҳатларини ўрганишилишини маълум қилган эди.