МИБ Қирғизистон фуқаросига 87 млн сўм ундириб берди

МИБ Қирғизистон фуқаросига 87 млн сўм ундириб берди
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2018 йилдаги ижро варақасига асосан Фарғона шаҳар, "Ёруғлик" кўчасида яшовчи фуқаро А.Жўраевдан Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти А.Навоий кўчасида яшовчи М.Абидова фойдасига 88,4 млн. сўм қарз ундириш белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Фарғона шаҳар бўлими томонидан ижро иши юритуви қўзғатилган ва суд қарори ижросини таъминлаш ҳақида қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Бироқ, қарздор А.Жўраев чет эл фуқароси М.Абидовага 88,4 млн. сўм қарзини осонликча бериб қўймасдан давлат ижрочисининг чақирувларига жавоб бермаган ва доим “чап беришга” ҳаракат қилиб келган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг яшаш манзилидан эҳтиёжидан ортиқча мулк аниқланмаган, номига расмийлаштирилган кўчмас мулк ва банкларда пул маблағлари мавжуд бўлмаса-да, унга тегишли “Кобальт” русумли автомашинаси борлиги аниқланган.

Автомашинага нисбатан тегишли идораларга тақиқлар қўйилди, лекин қарздор ҳа деганда автомашинани давлат ижрочисига бериб қўймади, анчагача яшириб юрди. "Бузоқнинг югургани сомонхонагача" деганларидек, МИБнинг шаҳар бўлими ва шаҳар ЙХҲБ ходимлари ўзаро ҳамкорликда ўтказилган рейд натижасида 03.04.2019 йилда қарздор А.Жўраев ушбу автомашинани бошқариб юрган вақтда ушланган ва автомашина белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирган ҳолда хатланиб жарима майдончасига киритилган.

Давлат ижрочиси томонидан автомашинани баҳолаш ва очиқ онлайн савдоларига киритилган, шундагина қарздор автомашинадан айрилиб қолишдан чўчиб ундирувчи М.Абидовани етаклаб МИБ шаҳар бўлимига кириб келди ва шу ернинг ўзида унга 87 млн. сўм қолган қарздорликни тўлиқ санаб топширди, дея хабар қилди ЎзА.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Алишер 24 июн 2019 16:38
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » МИБ Қирғизистон фуқаросига 87 млн сўм ундириб берди