Самарқанднинг айрим туманларида болалар ўлими кўпаймоқда

Самарқанднинг айрим туманларида болалар ўлими кўпаймоқда
Самарқанд вилоятининг айрим туманларида болалар ўлими ўтган йилга нисбатан кўпайган. 2018 йилнинг ўтган 10 ойи давомида Булунғур туманида 29 та, Оқдарёда 23 та, Пайариқда 39 та, Нурободда 23 та болалар ўлими қайд этилган. Мазкур кўрсаткич 2017 йилгига нисбатан Булунғурда 13 та, Оқдарё ва Нурободда 9 та, Пайариқ туманида 8 та ошган. Бу ҳақда Turon24 маълум қилди.

Гарчи баъзи туманларда болалар ўлими сони ортган бўлса-да, умумий ҳисобда вилоят миқёсида 2018 йилнинг 9 ойи давомида жами 407 та шундай нохуш ҳолат кузатилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28 та кам. 2017 йили вилоятда 635 та болалар ўлими қайд этилган.

Ўтган 9 ойда вилоятда 14 та оналар ўлими рўйхатга олинган. Бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан битта кам.

Оналар ўлими энг кўп, яъни 3 тадан Нарпай ва Пастдарғом туманида кузатилган.

Вилоятда оналар ва болалар ўлимининг олдини олиш ишларига етарлича масъулият билан ёндашмагани учун айрим мутасадди ташкилот раҳбарлари ишдан олинган. Жумладан, вилоят перинатал маркази раҳбари Бахтиёр Жуманов, Самарқанд шаҳар 2-туғруқ мажмуаси раҳбари Илҳом Ҳазратқулов, Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари Иброҳим Бобобеков эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқанднинг айрим туманларида болалар ўлими кўпаймоқда