Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарияти «Kurier» газетаси раҳбари Гельмут Брандштаттер билан учрашди. Бу ҳақда агентлик директори Комил Алламжонов маълум қилди.
Директорнинг маълум қилишича учрашувда Австрия ва Ўзбекистондаги нашрларнинг бугунги ҳолати ҳақида суҳбатлашилган ҳамда ўзаро тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилинган.
Маълумотларга кўра, «Kurier» газетаси немис тилида ҳар куни 365 минг нусхада чоп этилади. У дунёда энг ўқиладиган газеталар рейтингида 18-ўринда қайд этилган.
Алламжоновнинг билдиришича бутун дунёда босма нашрлар босқичма-босқич электрон кўринишга ўтаётган бир паллада ҳам қоғоз, ҳам электрон вариантда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ушбу газета тажрибаси бизнинг босма нашрларимиз учун ҳам қизиқарли ва фойдали бўлади.