«Бир неча йил “Жаслиқ”да ўтирдим. Олдимга адвокатларни қўйишмади» – таниқли заргар Аҳмед Алиев апелляция эшитувида нималар деди?

«Бир неча йил “Жаслиқ”да ўтирдим. Олдимга адвокатларни қўйишмади» – таниқли заргар Аҳмед Алиев апелляция эшитувида нималар деди?
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида судья М.Усмонов раислигида бизнесмен Аҳмед Алиевнинг иши бўйича апелляция эшитуви бўлиб ўтмоқда. Аҳмед Алиев 2013 йилда бир қатор моддалар билан 20 йилга озодликдан маҳрум этилган эди.

“Алиев заргари” компаниясининг раҳбари, таниқли заргар Аҳмед Алиев озодликдан маҳрум этилганига 7 йилдан ошди. Ҳимоя томони заргарнинг иши ёлғондан тўқиб чиқарилгани ва суд эшитуви давомида бунга етарлича далиллар келтирилишини билдирган.

Бизнесмен 2013 йилнинг 18 февралида Тошкент шаҳар суди томонидан 23 та моддада назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган. Бундан олдинги апелляция эшитувларида Алиев “ўғирлик ва талончилик” бўйича айбсиз деб топилган. Ҳимоянинг фикрича, Аҳмед Алиев ҳамда унинг 20 нафарга яқин ходими, жумладан, қўриқчилари ва техник персонали ҳозирда ташаббускорлари қамоқда ўтирган шахсларнинг “сиёсий” лойиҳаларида иштирок этишдан бош тортган.

“Бир неча йил “Жаслиқ”да ўтирдим. Олдимга адвокатларни қўйишмади, ёзган хатларим манзилига етиб бормади. Буларнинг барчаси қонуний ҳукуматга қарши ҳуқуқ-тартибот органларидаги юқори мартабали амалдорлар томонидан тайёрланган жиноий лойиҳани молиялаштиришдан бош тортганим сабаб содир бўлди. Бунинг устига уларнинг жирканч режаларини Президент ва бош вазирга айтишни ваъда қилгандим”, — дейди Алиев суд залида.

Апелляция эшитувида Алиев махсус хизматлар уни ва ходимларини калтаклаб кўрсатма олганлигини таъкидлади. Бунга ёрқин мисол — жисмоний тазйиқларга чидай олмаган қўриқлаш хизмати бошлиғи Андрей Бузруков Алиевга қарши ёлғон кўрсатма берган.

“Судда судьялар ва Бузруковнинг прокурори қатнашган эди ва у кунлик қийноқларга чидай олмай ёлғон кўрсатма берганини айтди. Бироқ суд унинг сўзларини инобатга олмади. Қолган 23 та модда бўйича ҳам худди шундай бўлди. 7,5 йил давомида погон таққан махлуқлар барча суд жараёнларига аралашди. Оиламга нисбатан тўғридан-тўғри таҳдид қилишди, жисмоний ва руҳий босим ўтказишди. Президент ёки бош вазир билан учрашишимга имкон беришмади. 2014 йилдагина барчасини ошкор қилиш имконияти туғилди. Бунинг барчасига 50 варақ қоғоз сарфладим. Ўшандаям ёзганларим керакли одамларга етиб бормади. Бироқ кейинчалик менинг ёзганларим ҳуқуқ-тартибот органларидаги юқори мартабали амалдорларга нисбатан жиноят иши очилишида муҳим ролни ўйнади”, — дейди Алиев.

Аҳмед Алиев — таниқли заргар ва тадбиркор, Ўзбекистон заргарлар ассоциацияси раиси, 1200 га яқин ходим ишлаган “Алиев заргари” компанияси эгаси эди, дея хабар қилди "Халқ сўзи".

Ўхшаш янгиликлар

  1. Муслим 26 июн 2019 21:58
    Майли нима қилган бўлсаям, яна ўтириши керак дейиш яхшимас, чунки пушаймон ожамни устига чиқиб тепкилашдек бўлади, у жойлар душманга хам раво кўрилмайдиган жойлар оғзим бор деб гапирвурасилами, у ерда 1кун ўтирган одам озодлик қандай неъмат эканлигини хис қилади, барибир четдан туриб гапириш осон, бу жойга хеч кимни қогулик қилмасин
  2. Азамат 26 июн 2019 14:47
    23 та модда келиб чикинича хеч ким билмаганми тадбиркордан кимлар фойдаланмокчи булишган шунча одамга иш шароет яратибди хато килган булиши мумкин,лекин уни тарбияласа булади очикда хам..
  3. Ойбек 26 июн 2019 12:04
    Тиллани пробасидан уриб коладиган энг катта ўғри шу Алиевку. Жиноят иши доирасида Пробный палата буни исботлаб берганку. Нима килади узини оппок килиб курсатиб.
  4. Нариман 25 июн 2019 18:02
    Мухтарам Ахмед килган жиноятлари учун утирган ва яна утириши керак. У шунга лойик одам. Узини оппок килиб курсатмасин.
  5. Baratov Azamat 25 июн 2019 15:13
    7 йилдан кейин аппеляция ёзиларканми.Аппеляция хукм уқилгандан кейин 10кун ичида киритилади.Бу кассация тартибида буса кере.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Бир неча йил “Жаслиқ”да ўтирдим. Олдимга адвокатларни қўйишмади» – таниқли заргар Аҳмед Алиев апелляция эшитувида нималар деди?