Ана шу ташриф тафсилотларига агентликнинг директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳам тўхталиб ўтди. У хусусан фейбукдаги расмий саҳифасида қуйидагиларни ёзган.
Агентлигимиз делегациясининг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Томас Гремингер билан учрашуви очиқ ва самимий руҳда ўтди.
ЕХҲТ Бош котиби Ўзбекистонда давлат органларининг очиқлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни юқори баҳолади. Шу мақсадда ахборот соҳасини такомиллаштириш бўйича бошланган ишлар мамлакат тараққиётида муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган мазкур учрашув икки томон учун қизиқарли ва манфаатли бўлди, деб ҳисоблайман. Соҳани ривожлантириш бўйича янги таклифлар ўртага ташланди, янги ғоя ва режалар пайдо бўлди. Уларни амалга ошириш учун эса барчамиз бирга, ҳамкорликда иш олиб боришимиз лозим бўлади, - дея таъкидлади С. Мирзиёева.