GM Uzbekistan 100 млн сўмдан ортиқ жарима тўлайдиган бўлди

GM Uzbekistan 100 млн сўмдан ортиқ жарима тўлайдиган бўлди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Чирчиқ шаҳри мутасаддиларига ариза келиб тушди, дея хабар қилди "Халқ сўзи".

Унга кўра, фуқаро М. Исмоилова 2017 йил 9 ноябрда Қибрай туманида жойлашган “Қибрай авто-мото сервис” МЧЖга “Кобальт” автомобили учун 83 865 970 сўмга тўлов қилади ва 2017 йил 26- декабрда автомобилни шартномага мувофиқ қабул қилиб олади.

Исмоилованинг турмуш ўртоғи И.Қурбанбаев бошқарувида бўлган машина бор йўғи 2199 км юрган. Қурбанбаев Россия федерациясига ишга кетгандан сўнг автомашина бошқа ҳаракатда бўлмаган. Машина вақти-вақти билан ўн – ўн беш дақиқа қиздириб турилган холос.

Исмоилова М. 2018 йил 22 сентябрь куни автомашинани ёнаётганини кўрган ва ёнғин хавфсизлик хизматига қўнғироқ қилган. Дастлабки хулосалар ва экспертлар ўрганиши натижасида автомашинанинг электр симларида носозлик борлиги, хизмат яхши йўлга қўйилмаганлиги маълум бўлди.

Суд қарорига кўра, истеъмолчи Исмоиловага “Қибрай авто-мото сервис” МЧЖ томонидан носоз автомашина сотилганлиги учун 97 497 380 миқдорида компенсация ҳамда 3 899 896 сўм давлат божи ундиришига қарор қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Боходир. 28 июн 2019 04:08
    Машина.эгаси.хак
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » GM Uzbekistan 100 млн сўмдан ортиқ жарима тўлайдиган бўлди