Тошкентда итнинг шафқатсизларча ўлдирилиши ортидан 5 киши жазоланди

Тошкентда итнинг шафқатсизларча ўлдирилиши ортидан 5 киши жазоланди
Жониворга нисбатан шафқатсизлик факти акс этган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлгач, Тошкент шаҳар ИИББ текширув ўтказди.

Аниқланишича, итнинг эгаси – 37 ёшли Оқилжон И. таниши бўлган 57 ёшли Икром Б.дан Оқилжонни гапига қараганда “қутуриб” вояга етмаган 16 ёшли Шухрат А. исмли қариндошини тишлаган алабай зотли итини отиб ўлдиришни сўраган. Аммо Шухрат А. шифокорга мурожаат қилмаган.

22-июнь куни тахминан соат 10.00 да Оқилжон И. ўз итини “Бектемир гўшт комбинати” МЧЖ ҳудудига олиб келган ва у ерда Икрам Б. 35 ёшли ўғли Чингиз Б.га тегишли 2018-йилда ички ишлар органларида рўйхатдан ўтказилган “ТОЗ-34” русумли ов қуроли билан итни отиб ўлдирган. Сўнг 39 ёшли Сергей Ч. итнинг гўштини овқат тайёрлаш мақсадида ажратиб олган.

Бўлиб ўтган воқеани уларнинг таниши бўлган 24 ёшли Сардор Х. ўзига тегишли телефонга видеога олиб, инстаграмдаги саҳифасига жойлаган. Сардор Х.нинг айтишича, унда ушбу видеони тарқатиш мақсади бўлмаган, аммо обуначиларидан бири видеони тарқатаётганлигини билгач, саҳифасидаги видео кўриш имкониятини чеклаб қўйган.

Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан Оқилжон И. ва Икром Б.ларга нисбатан жониворга нисбатан шафқатсизлик қилганлик факти бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси (“Ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш”) асосида баённомалар тузилди. Бектемир тумани Маъмурий суди томонидан улар айбдор деб топилиб, ҳар бирларига 405 460 сўм жарима солинди.

Сергей Ч.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 161-моддаси (“Шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктларини ободонлаштириш қоидаларини бузиш”) бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилди. Бектемир тумани Маъмурий суди томонидан унга 202 730 сўм жарима солинди.

Сардор Х. маъмурий суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (“Зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш”) бўйича айбдор деб топилиб, унга нисбатан ЭКИҲнинг 50 баравари миқдорида, яъни 10 136 500 сўм жарима жазоси қўлланилди.

Бундан ташқари, ўқотар қурол ва ўқ-дориларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги сабабли, ўқотар қурол эгаси бўлмиш Чингиз Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 221-моддасида (“қотар қуролларни рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) муддатларини ёки уларни ҳисобдан ўтказдириб қўйиш қоидаларини бузиш”) кўрсатилган ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб, Бектемир тумани маъмурий суди томонидан 67 576 сўм жарима белгиланди, дея хабар қилмоқдв Тошкент шаҳар ИИББ.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Эркин 2 июл 2019 11:13
    Энг кам жарима милтик эгасига эканде. Милтигини ким булса шунга берадию, ...
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда итнинг шафқатсизларча ўлдирилиши ортидан 5 киши жазоланди