Саида Мирзиёева Ўзбекистон ёшларига табрик йўллади

Саида Мирзиёева Ўзбекистон ёшларига табрик йўллади
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева 30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан ўзбекистонлик ёшларга табрик йўллади. Табрик матни С. Мирзиёеванинг фейсбукдаги саҳифасида эълон қилинди.

Мамлакатимиз йигит-қизларини Ўзбекистон ёшлари куни билан самимий муборакбод этаман!

Ёшлик ҳар бир инсон умрининг энг гўзал ва ёрқин давридир.

Давлатимиз томонидан ёшларга оид сиёсатга алоҳида эътибор қаратилмоқда, янги авлод ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши ва ҳаётда муносиб ўрин топиши учун барча имкониятларни тақдим этишни ўзининг устувор вазифаси деб билмоқда. Ҳар йили ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш учун янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинмоқда, зеро келажагимиз эгаларининг ҳар томонлама баркамол бўлиб ривожланишига ғамхўрлик қилиш мамлакатимиз тараққиётига энг муҳим ва ишончли ҳиссадир.
Ватанимиз гуллаб-яшнаши сизнинг ташаббускорлик, аниқ мақсад сари интилувчанлик, профессионаллик ва масъулиятни ҳис этишдек фазилатларингизга боғлиқ. Юртимизнинг ёрқин эртаси айнан сизнинг қўлларингизда. Кучли шижоат ва келажакка ишонч юксак марраларга эришиш ва тўғри йўлни танлашда сизга таянч ва мадад бўлсин. Ҳар бирингиз эришган муваффақият, ютуқ ва зафарлар Ўзбекистон ғурурини, миллий ифтихор туйғусини ошириши ойдек равшан.

Сизга бахт-саодат, мустаҳкам соғлик, битмас-туганмас куч-қувват, омад ёр бўлсин! Энг эзгу тилаклар, - деб ёзган С. Мирзиёева.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Саида Мирзиёева Ўзбекистон ёшларига табрик йўллади