Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна қачондан илий бошлаши маълум бўлди, - бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири маълум қилди. Аввалроқ Ўзбекистонда 12-15 ноябрь кунлари ҳаво совуши ҳақида хабар берилган эди.
Кеча, 12 ноябрь куни Тошкентда қор ёғди. 13-14 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 2-7 даражагача совуқ бўлади, кундузи эса 0-5 даража илиқ бўлади.
Ўзбекистонда 15 ноябрдан яна кунлар бироз илий бошлайди ва ҳаво ҳарорати кундузи 10-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда, кечаси эса 0-5 даража илиқ бўлади.