Блогер: ЙПХ ходимлари кўрсатаётган қоғозларга ишониб қолманг! (+фото)

Блогер: ЙПХ ходимлари кўрсатаётган қоғозларга ишониб қолманг! (+фото)
Аввалроқ Ўзбекистонда 1 июлдан барча ЙПХ ходимлари бодикамералар билан таъминланиши кераклиги ва камераси бўлмаган тақдирда ҳайдовчилик гувоҳномасини кўрсатмаслиги маълум қилинган эди. Лекин кейинчалик ушбу муддат 2020 йил 1 январгача узайтирилиши айтилган эди. Телеграмдаги "Хушнудбек.уз" канали асосчиси Хушнуд Худойбердиев нима бўлганда ҳам ЙПХ ходимида камера бўлиши кераклигини, муддат ҳали узайтирилмаганлигини айтиб ЙПХ ходимлари асоссиз қоғоз парчаси кўрсатаётганини айтиб ўтди.

У каналида қуйидагича ёзади.

Муштарийларнинг айтишича, ЙПХ ходимлари мана бунақа қоғозни ҳайдовчиларга кўрсатиб, видеокамераси бўлмаса ҳам ҳужжат кўрсатишни талаб қилаётган экан.
Блогер: ЙПХ ходимлари кўрсатаётган қоғозларга ишониб қолманг! (+фото)

Лекин бунга ишониб қолманг. Бу regulation.gov.uz порталидаги ВМ қарорининг ЛОЙИҲАСИдан олинган. «ID-3901» деган рақам ҳам, лойиҳа эканлигини билдиради.

Яна қайтараман, Вазирлар Маҳкамасининг 975-сонли қарорига (http://lex.uz/docs/4089917) ҳеч қандай ўзгариш киритилмаган. Демак, бугундан бошлаб ҳайдовчилар мобиль видеокамерасиз ЙПХ ходимига ҳужжатларини кўрсатмасликка ҳаққи бор! Яъни хоҳласа кўрсатади, хоҳламаса йўқ.

Агар бу тартиб 2020 йил 1 январгача узайтирилганини айтишса ёки юқоридаги каби қоғозни кўрсатса, бу қоғоз шунчаки ЛОЙИҲА эканлигини, ЙПХ ходимининг талаби ноқонунийлигини, видеокамерасиз ходимга ҳужжат кўрсатмасликка ҳаққингиз борлигини тушунтиринг.

ЙПХ ходимига ортиқча қаршилик ёки провакация қилманг, шунчаки «илтимос, Ўзбекистонда амалда бўлиб турган қонун ҳужжатларига ҳаммамиз бирдек бўйсунайлик» десангиз кифоя. Ҳуқуқий жамиятларда шунақа бўлиши керак, деб ёзади Хушнуд.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Блогер: ЙПХ ходимлари кўрсатаётган қоғозларга ишониб қолманг! (+фото)