Самарқандда ҳайрия ишга қўл урилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири zarnews.uz хабарига таяниб маълум қилди.
Маълум бўлишича, Самарқанд шаҳрининг Гагарин кўчаси, 7-умумтаълим мактаби ёнида «Ижтимоий дўкон» ўз ишини бошлаган. Самарқанддаги бир гуруҳ фаоллар ёрдамида ташкил этилган дўконга истовчилар турли буюмлар, кийим-кечакларни олиб келиб беришмоқда. Ушбу кийим-кечаклар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига тарқатилиши режалаштирилган. Ҳар куни соат 17:00 дан 19:00 гача бўлган вақт давомида ижтимоий дўкон очиқ бўлиб, муҳтож кишилар ўзларига зарур кийим-кечакларни олиб кетишлари мумкин.
Ташаббускорларнинг маҳалла фаоллари кўмакка муҳтож аҳолини ушбу дўконга жўнатишлари мумкинлигини маълум қилишган.