Боғчаларни текшириш жараёнида Самарқандда 60 нафар бола қурилаётган бино ичидан чиқиб келди

Боғчаларни текшириш жараёнида Самарқандда 60 нафар бола қурилаётган бино ичидан чиқиб келди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан мунтазам равишда ўтказиб келинаётган аудиторлик текширувлари тарбияланувчилар саломатлиги ва хавфсизлигини таҳдид остида қолдираётган қоидабузарликларни аниқлаш ва уларнинг олдини олиш имконини бермоқда. Айни пайтда республикада болалар мактабгача таълим ташкилоти(МТТ)ларига тегишли тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда қатнаши масаласи долзарб тус олмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

2019 йил 2 июль, Тошкент шаҳри – Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит хизмати томонидан 2018 йилда Тошкент шаҳри ва республика вилоятларида мактабгача таълим ташкилотларига (МТТ) тегишли йўлланмасиз қатнаётган 1059 нафар болалар аниқланди. 2019 йилнинг биринчи чорагида ушбу кўрсаткич 373 нафар болаларни, шу жумладан 3 ёшга тўлмаган тарбияланувчиларни ташкил этди.

“Мактабгача таълим вазирлиги МТТга ғайриқонуний равишда қатнаш ҳолатлари жойлар етишмаслиги сабабли юзага келаётганлигини тушунади. Биз янги МТТларни очиш ва мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш масаласи юзасидан фаол иш олиб бормоқдамиз. Биз ушбу масала тўлиқ ҳал этилгунга қадар ота-оналардан фарзандлари хавфсизлигини биринчи ўринга қўйишини сўраб қоламиз. Бунда шуни ёдда тутишингиз керакки, МТТ маъмурияти ва педагоглари расмийлаштирилмаган тарбияланувчилар учун жавобгар бўлмайди. Мактабгача таълим вазирлиги аудиторлари қиш мавсумида уларни совуқ заллар ва омборхоналарда, ҳовлидаги шийпончаларда учратган. Баъзан болаларда ҳатто устки иссиқ кийим бўлмаган, чунки уларни гуруҳлардан шошилинч равишда чиқаришган. Амалиётимизда шундай ҳолатлар бўлганки, ҳисобга олинмаган тарбияланувчиларни қуриб битказилмаган биноларда яширишган. Болалар МТТларга тегишли тартибда расмийлаштирилмаган ҳолда қатнаётганда қандай хавф-хатар остида қолиши ва қандай стресс ҳолатларини ўтказишини англаётгандирсиз”, - дейди Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи Дилшод Норматов.

Хусусан, Самарқанд шаҳридаги 58-сонли МТТда текшириш ўтказилганда, 60 нафар болалар Мактабгача таълим вазирлиги аудиторлари томонидан МТТ яқинида қурилаётган бино ҳудудида аниқланди.


МТТларга ғайриқонуний равишда қатнаш бошқа тарбияланувчилар шароитларига ҳам салбий таъсир этади.

“Ошхона ходимлари озиқ-овқат маҳсулотларини гуруҳлардаги расмий тарбияланувчилар сонидан келиб чиққан ҳолда оладилар. Белгиланган нормаларга мувофиқ, ҳар бир болага муайян миқдорда гўшт, ёрмалар, сут ва бошқа маҳсулотлар ажратилади. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари 30 нафар тарбияланувчиларга ажратилади, тайёр овқат эса 35 та порцияга бўлинади. Натижада гуруҳдаги барча болаларга белгиланганидан кам ҳажмда ривожланиш учун зарур бўлган озуқа моддалари берилади. Албатта, озиқ-овқат сифатига озиқ-овқат маҳсулотларининг ўғирланиши ҳам таъсир этади, бироқ, хабарингиз борки, Мактабгача таълим вазирлиги мактабгача таълим тизимидаги ноинсоф ходимларига қарши фаол курашмоқда”, - дейди Мактабгача таълим вазирлиги Ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати бошлиғи Дилшод Норматов.

Бунда шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, расмийлаштирилмаган болалар учун тўлов МТТ мудири томонидан ўзлаштириб олинади, бу эса мамлакатдаги коррупция омилини кучайтиради.

Ҳисобга олинмаган болалар масаласини ҳал этиш учун Мактабгача таълим вазирлиги МТТларда жойларни кўпайтириш бўйича ишларни давом эттирмоқда. 2019 йилнинг I чораги ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 8 000 та МТТлар фаолият юритиб келмоқда, ушбу кўрсаткич эса 2017 йилдаги кўрсаткичдан 53 фоизга юқори. Давлат МТТлар сони 812 тага, нодавлат МТТлар сони эса 2 000 тага кўпайди (МТТлар сонининг кескин ўсиши 1 200 та оилавий МТТлар юзага келиши билан ифодаланади). Кўрилган чоралар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш ҳажмини 38 фоизгача (2017 йилдаги 27,7 фоизга нисбатан) етказиш имконини берди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Соҳиба 6 июл 2019 21:09
    Муаммо секин-аста ҳал бўлишидан умидимиз бор. Фақат бир илтимос : муҳокама ёзаётганингизда саводхонликка ҳам эътибор беринг, имло хато жуда кўп, ахир таълим ҳақида, давлатимиз ҳақида жуда яхши фикр билдиряпсиз.
  2. Каримжон 5 июл 2019 14:24
    демак шундай хулоса килиш мумкинки, юртимизда болалар боғчаси етишмайди. Ҳукуматимиз ушбу муаммони хал қилиш учун зарур чоралар кўриш лозим
  3. khan 3 июл 2019 01:52
    Nimaga o'zbekchadagi komentariyalar ko'rsatilmagan?
  4. Хумоюн 2 июл 2019 22:34
    Мутасадди рахбарлар, масъулиятли укитувчилар, кафедра? Виждон хаммада бор хатто хайвонда хам деб уйлардим.
  5. Алишер мубораков 2 июл 2019 21:57
    Менинг куп марта такрор такрор айтиб келган фикрим; Узбекистон ривожланган давлатлар каторига киради, чунки бизда давлатчиликимизни фундаменти М.Т.М. ва урта мактаб системаси мавжудлиги дир. Хар кандай давлатимиздаги конун бузарликлар ривожланишимизни тухтата олмайди агар давлат сиёсати Бохча ва Мактабга хозиргидек этиборинни узгартирмаса. Сизнинг бу сохада киляпкан сайи харакатингиз мактовларга созовардир. Лекин бу сохадаги худутларда буляпкан камчиликлар одий халкни бефарк колдирмайди. Чунки корупция юкори мансабдорлар томонидан килиниб матбуотда элон килинса уни халк обу хово малумотидек кобул килади, омо Бохча корупцияси хар бир хонадонга асалом деб кириб келади, халк айбдор деб давлатимиздан хафа булади ва давлатга булган ишончсизлик пайдо булади.Хулоса сиз билан биргаликда барчамиз М.Т.М.ва талимда буляпкан корупцияни аямай берк бетларини очиб ташлашимиз керак ва тезлик билан уни тухтатишимиз даркор. Бунга бизни уз фикир ва мулохазаларимиз бор. Рахмат сизга этиборингиз учун.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
Кеча, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
Кеча, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
Кеча, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
Кеча, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Боғчаларни текшириш жараёнида Самарқандда 60 нафар бола қурилаётган бино ичидан чиқиб келди