Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ташкил этилди

Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ташкил этилди
2019 йил 5 июл санасидаги 563-сонли Ҳукумат қарори билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ташкил этилди

Қарорга мувофиқ, психология, педагогика, математика ва табиий фанлар, механика ва бошқа эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Шунингдек, Филиал психология соҳасида Россия Федерациясининг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма дастурлар асосида малакали кадрлар тайёрлайди.

2019/2020 ўқув йилида Филиалга давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали ташкил этилди