Ҳукумат қарори: Бухоро шаҳрида “Bukhara City” мажмуаси қурилади

Ҳукумат қарори: Бухоро шаҳрида “Bukhara City” мажмуаси қурилади
Бухоро шаҳрида “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги 2019 йил 8 июлдаги 565-сон Ҳукумат қарори қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, Бухоро шаҳрининг белгиланган ҳудудларида самарасиз фойдаланилаётган объектлар, бино ва иншоотлар эгаллаган жами 83 гектар майдонда “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар маркази барпо қилинади.

Қарорга кўра, “Bukhara City” ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси ташкил этилди.

Мазкур мажмуани барпо этиш жараёнида зарур тадбирларни ташкиллаштириш ва инвестиция лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят кенгаши таркиби тасдиқланди.

Мажмуа ҳудудида музей, халқаро конференция ва форумлар ўтказиш учун “Экспомарказ”, бизнес маркази, кинотеатр, театр, кутубхона, банклар, офислар, турар жой бинолари ва бошқа замонавий объектларни жойлаштиришга устиворлик берилади, дея хабар қилди Адлия вазирлиги.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ҳукумат қарори: Бухоро шаҳрида “Bukhara City” мажмуаси қурилади