Энди Учқўрғонда чироқ ўчмайди

Энди Учқўрғонда чироқ ўчмайди
Учқўрғон туманининг “Обод гулистон” маҳалласида Катта Фарғона каналига қурилган кичик ГЭС каскадлари ишга туширилган.

Тантанали маросимда Хитой элчиси Цзян Янь, “Ўзбекгидроэнерго” мутасаддилари, хитойлик ҳамкорлар вакиллари, журналистлар қатнашган (суратда).

Умумий қиймати 31 миллион АҚШ долларига тенг бу лойиҳа “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг 22,3 миллион доллар ўз маблағлари ва Хитойнинг “Эксимбанк”и томонидан ажратилган кредит ҳисобига қурилган. Лойиҳанинг ўзини ўзи қоплаш муддати 8,5 йил деб белгиланган.

6 мегаваттлик икки кичик ГЭСдан иборат каскад Катта Фарғона каналининг ПК 142 ҳамда ПК 184 участкалари оралиғида жойлашган.

Бу кичик ГЭС каскадлари ишга тушиши натижасида Наманганда электр энергияси ишлаб чиқариш йилига 72,89 млн. квт/соатга ортган. Энди Учқўрғон туманидаги 48 минг хонадон экологик тоза технологияларда ишлаб чиқарилган электр энергияси билан таъминланиши айтиляпти.

Дарвоқе, Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг биринчи буғ-газ қурилмаси 2019 йилнинг сентябрь ойида, иккинчиси декабрь ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Шу билан водий вилоятларида чироқ ўчишининг олди олиниши керак, дея маълум қилди "Zednews".

Президент Шавкат Мирзиёевнинг февралда Наманганга ташрифи чоғида (https://t.me/ZnewsZ/2164) станцияда амалга оширилаётган ишлар билан танишганди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Самижон 10 июл 2019 17:44
    Бу ерда "ишлаб чиқариш йилига 72,89 млн. квт/соатга ортган" дейилиши хато. Арзимаган "/" белги мақола ёзган одамни савиясини пасайтириб юбориляпти. "квт/соат" мас "квт.соат" деб ёзинглар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Энди Учқўрғонда чироқ ўчмайди