Миллий гвардиячининг навбатдаги қаҳрамонлиги: Бу сафар аёл ўлимдан қутқариб қолинди

Миллий гвардиячининг навбатдаги қаҳрамонлиги: Бу сафар аёл ўлимдан қутқариб қолинди
2019 йил 9 июль куни соат 21:40лар атрофида «Қўйлиқ» деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлни кўриб бефарқ бўлмаган аҳолининг саъй-ҳаракатлари натижасида ИИБ ходими ва Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси ўз вақтида етиб келган.

Ёрдамга ошиққан айрим фуқароларни тўхтаб туришга мажбур қилган қалтис вазиятда Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг тезкор ва ишончли ҳаракати аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Шундан сўнг фуқаро ҳудуд ИИБ бўлинмасига олиб борилган ва у билан профилактик суҳбат ўтказилган.

Суҳбат натижасида фуқаро 1992 йил 15 июнда Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида туғилган А.Б. эканлиги, турмуш ўртоғи Б.Э. билан оилавий жанжаллар сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда фуқаро А.Б.га тиббий ва руҳий ёрдам бериш мақсадида мутахассислар жалб қилинган, дейилади Миллий гвардия хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Миллий гвардиячининг навбатдаги қаҳрамонлиги: Бу сафар аёл ўлимдан қутқариб қолинди