Самарқандлик икки йигит Lamborghini Aventador машинасини йиғмоқда (фото)

Самарқандлик икки йигит Lamborghini Aventador машинасини йиғмоқда (фото)
Самарқандда икки йигит Италиянинг Lamborghini премиум-класс автомобиль русуми машиналари прототипларини қўлда йиғишни бошлади, деб хабар беради uz24.uz. Бу ғоя уларга YouTube’даги тюнинг-роликларни кўргандан кейин келган.

Механикнинг айтишича, машинани йиғиш 2 ҳафта аввал бошланган, айни пайтда спорткарнинг корпуси йиғиб бўлинган.

«Биз YouTube’да канал очиб, у орқали лойиҳамизни фаол реклама қилмоқчимиз. Битта машина тахминан 40 кундан кейин тайёр бўлади… Ўзим Тошкент автомобиль йўллари институтини тугатганман… Эълон берганимиздан буён қўнғироқлар тинмаяпти… Корпусни 7 миллиметрлик листдан тайёрлаяпмиз, уни ўзимиз эритяпмиз. Двигательларни маҳаллий автомобиллардан оламиз. Битта машина учун харажатлар тахминан 15 минг долларга тушади… 25 минг долларга сотишни режалаштирганмиз, аммо кўпчилик буни қиммат деяпти… 5 миллион сўм миқдорида гаров пули керак бўлади. Тайёр машинани эгасига топширишдан аввал, биз уни синовдан ўтказамиз ва барча афзалликларини намойиш қиламиз», — деди 25 ёшли автомеханик.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, айни пайтда автомобилни сертификатлаштириш ва бошқа зарур ҳужжатларни олиш муаммоли масала бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Самарқандлик икки йигит Lamborghini Aventador машинасини йиғмоқда (фото)