Имон Каримова онаси ҳақидаги маълумотларни ўзи тайёрламаслигини маълум қилди

Имон Каримова онаси ҳақидаги маълумотларни ўзи тайёрламаслигини маълум қилди
21-сонли Жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган Гулнора Каримовага Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш мақсадида қизи Имон Каримова билан 2019 йилнинг 7 июль кунидан 10 июль кунига қадар узоқ муддатли учрашув берилган.

Учрашувдан сўнгги фикр ва таассуротларини ўрганиш мақсадида Имон Каримова билан суҳбат ўтказилганда, у онаси Гулнора Каримованинг айни пайтда соғлигидан шикояти йўқлигини, зарур ҳолларда муассаса тиббиёт бўлими ходимлари томонидан ўз вақтида алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, онасига нисбатан Ўзбекистон ҳукумати томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмаётганлигини билдирди.

Г.Каримованинг жазони ижро этиш колониясидаги ҳолати юзасидан интернетларда нашр этилган материаллар ҳақида Имон Каримовадан сўралганда, ҳақиқатдан ҳам “Instagram”даги “iman.k17” саҳифаси унга тегишли эканлигини, аммо онаси Г.Каримова билан боғлиқ материаллар ушбу саҳифага бошқа шахслар томонидан тайёрланишини маълум қилди.

Лекин ИИВ ахборотида маълумотлар ким томонидан тайёрланиши ҳақида айтилмаган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Имон Каримова онаси ҳақидаги маълумотларни ўзи тайёрламаслигини маълум қилди