Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев Туркиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурейя Эр билан учрашди.
Учрашув доирасида Бухоронинг тарихий ривожланиш тарихи билан яқиндан танишилди. Ҳоким ва элчи “Bukhara City” мажмуаси майдонида бўлиб, ишбилармонлик маркази, янги шаҳар концепцияси, лойиҳалар ва инвесторлар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Шу ерда Меҳмет Сурейя Эр иштирокида келгусида “Bukhara City” мажмуаси қурилишида турк инвесторларини жалб қилиш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди ва “Bukhara Сity” мажмуасининг бош режаси лойиҳа менежери сифатида Туркиянинг “Studio Vertebra” компаниясини жалб қилиш кўзда тутилаётгани муҳокама қилинди.