«Ўзбекистон почтаси» россиялик раҳбар келгунча бир йилда 274,3 млн сўм фойда кўрган, Евгений Биргер раҳбар бўлгандан сўнг эса 27,8 млрд сўм зарар кўрди

«Ўзбекистон почтаси» россиялик раҳбар келгунча бир йилда 274,3 млн сўм фойда кўрган, Евгений Биргер раҳбар бўлгандан сўнг эса 27,8 млрд сўм зарар кўрди
«Ўзбекистон почтаси» компаниясига Евгений Биргер ўрнига Алишер Файзуллаев раҳбар бўлди. Ўтган йили компания 27,8 млрд сўм зарар кўрди, 2017 йилдаги соф фойдаси эса 274,3 млн сўмни ташкил этган эди.

29 июнь куни компания акциядорлари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2018 йил якунлари бўйича «Ўзбекистон почтаси» 27,8 млрд сўм (3,2 млн доллар) зарар кўргани маълум қилинди. Ваҳоланки 2017 йилда компания 274,3 млн сўм соф фойда олган эди.

Зарарларнинг бир қисми (13,2 млрд сўми) ўтган йиллар давомида шаклланган соф фойда маблағлари ҳисобига қопланган. Ушбу маблағлар дастлаб ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилган эди. Қолган 14,5 млрд сўм эса бўлғуси фойдалар ҳисобидан конпенсация қилинади.

Худди шу йиғилишда акционерлар бир овоздан Евгений Биргер ваколатини яна бир йилга узайтиришга қарши чиқди. Бундан ташқари, учрашув якунлари бўйича ревизия комиссияси ва кузатув кенгаши таркибига ўзгартишлар киритишга қарор қилинди.

Евгений Биргер «Ўзбекистон почтаси"га 2018 йил 23 май куни раҳбар этиб тайинланган эди. Бир кун олдин Тошкентда бўлиб ўтган #MITCROADMAP2018 анжуманида сўзга чиққан Евгений Биргер «Ўзбекистон почтаси» амалдаги норматив ва анъанавий фаолияти билан мақсадга эриша олмаслиги, туб ўзгаришларга муҳтож эканини маълум қилган эди. У почтанинг ташкилотлар фаолияти ва фуқаролар ҳаётига чуқур интеграциясини кўзда тутувчи «Почта 2.0» лойиҳасини тақдим этган эди.

2018 йил февралида президент Шавкат Мирзиёев хорижий маслаҳатчиларни жалб қилиб, илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда «Ўзбекистон почтаси"ни ислоҳ қилиш тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқишни топширган эди.

2016 йил ноябридан 2019 йил февралига қадар Интеллектуал мулк агентлиги бош директори лавозимида фаолият кўрсатган Алишер Насибуллаевич Файзуллаев «Ўзбекистон почтаси» бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Аввалроқ у ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари (2015−2016) лавозимида ишлаган, дея хабар қилди "Газета.уз".

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон ва Тожикистон: Ўзаро ишонч, абадий дўстлик, иқтисодий ҳамкор мамлакатлар...

Ҳудуди 143 минг 100 квадрат километрга чўзилган, салкам 10 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тожикистон Ўзбекистоннинг стратегик шериги ва...
18-04-2024, 15:20

Самарқанд давлат университети тожикистонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди…

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга ташриф буюрди. Тожикистон Республикаси Таълим ва...
18-04-2024, 09:41

“Болаларимиз яхши яшаши учун ҳам бугун биз уларни ўқитишимиз даркор”…

Самарқанд давлат университети филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар ва компьютер технологиялари...
8-04-2024, 09:46

“Жамиятга билимли болаларни берган ота-она шарафли инсонга айланади”…

Самарқанд давлат университетида Муҳандислик физикаси институти, филология, тарих, математика, география ва экология, интеллектуал тизимлар...
4-04-2024, 09:50

Табрик!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори A.Ш. Бекмуродовга! Ҳурматли Адҳам Шарипович! Сизни...
31-03-2024, 23:41
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » «Ўзбекистон почтаси» россиялик раҳбар келгунча бир йилда 274,3 млн сўм фойда кўрган, Евгений Биргер раҳбар бўлгандан сўнг эса 27,8 млрд сўм зарар кўрди