Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусидаги брифинг ташкил этилди.
Брифингда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова сўзга чиқди.
Самарқанд вилояти хотин-қизлар қўмитаси раиси Гавҳар Алимованинг айтишича, Сиёб бозоридаги аёлларнинг ўзини тутиши масаласи кун тартибида турган муаммоли масалалардан бири.
Ўзбекистон хотин-қизлар раиси Эльмира Баситханованинг айтишича, эндиликда бозорларда қўмитанинг бошланғич ташкилоти тузилади.
Бозорда ишлайдиган аёллар маърифатсиз “бозорчи аёл” номига муносиб бўлмасликлари учун бошланғич ташкилот хонасида улар билан маърифий суҳбатлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
“Бор ҳаракатимиз бозор ҳақиқатан ҳам маърифат манбаи бўлишига эришишга қаратилади”, - деди Баситханова.
Шунингдек, бозорларда радиоузел орқали Зулфияхонимнинг “Хотирам синиқлари”га ўхшаш асарлар ҳар куни беш-олти мартадан ўқиб эшиттирилиши, муомала маданияти мавзусида эшиттиришлар тайёрланиши ҳам кўзда тутилган.