Навоийда тегишли ташкилот вакиллари вилоят ҳудудларидан оқиб ўтувчи чўмилишга рухсат берилмаган каналлар ва дарёларда рейдлар ўтказди.
Рейдлар давомида чўмилиш учун рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилаётган фуқароларга ушбу ҳудудларда чўмилиш мумкин эмаслиги тушунтирилиб, сув ҳавзаларидан чиқариб юборилмоқда, ҳамда вояга етмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида уларга китоблар берилмоқда, дея маълум қилди ФВВ ахборот хизмати.
Бундан ташқари мавсум бошидан вилоят ҳудудидан ўтган дарё, каналлар ва ички ариқлар бўйларида “Чўмилиш таъқиқланади” ёзувлари бўлган 356 дона огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилгани ҳам қўшимча қилинди.