Хабар берилганидек “Оиладаги зўравонлик масалалари, турли вазиятлар таҳлили ва бу борада олиб борилаётган чора-тадбирлар” мавзусида брифинг журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтди.
Унда хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Баситханова сўзга чиқди ва Ўзбекистонда ўз жонига суиқасд қилаётганлар статистикасига тўхталиб ўтди.
Хусусан, Боситхановадан ўз жонига қасд қилаётганларнинг нечтаси эркак, нечтаси аёл экани, қанчаси вояга етмаганлар ва шундан қанчаси қизлар экани ҳақида аниқ статистик рақамлар келтиришни сўралганида қуйидагича жавоб берди.
“Ўзбекистонда 2019 йилнинг ўтган даврида эркаклар ва аёллар ўртасидаги суиқасд кўрсаткичлари таҳлил қилинганда, эркаклар билан боғлиқ ҳолат 57,3 фоизни, аёллар билан боғлиқ ҳолат 42,7 фоизни ташкил этди”, — деди Элмира Боситхонова.
“Мен фоиз кўрсаткичларида айтиб ўтдим, буни аҳоли сонига тақсимлаб ҳисоб-китоб қилса, аниқ рақамлар келиб чиқади, — деди Боситхонова. — Ўзбекистон аҳолиси 33 млн эканини инобатга олсак ва фоизлар кесимида чамаласак, мамлакатимизда 700 дан ортиқ эркак ҳамда 600 га яқин аёл суиқасд қилаётгани маълум бўлади”.