Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ижтимоий тармоқлардаги ўзининг саҳифаларида Вашингтонда Ўзбекистон Президентининг тўнғич қизи — АОКА директори ўринбосари Саида Мирзиёева ҳамда Президентнинг кичик куёви Отабек Умаров билан биргаликда тушган фотосини эълон қилди ва унга «Жамоаааа!! Бизга қўшил!!!» дея изоҳ қолдирди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, агентлик жамоаси Лондондаги ОАВ эркинлиги бўйича Глобал конференцияда иштирок этди.
Комил Алламжоновнинг ёзишича, агентлик жамоасининг Лондонга ташрифи доирасида BBC (British Broadcasting Corporation) Ўзбек хизмати фаолияти билан ҳам танишишган, дея хабар қилди "хабар.уз"