Хотин-қизлар кўмитаси Боситхонованинг гапи нотўғри талқин қилинаётганини билдирди

Хотин-қизлар кўмитаси Боситхонованинг гапи нотўғри талқин қилинаётганини билдирди
Хотин-қизлар қўмитаси раис Элмира Боситхонованинг гапи нотўғри талқин қилинаётганини билдирди. Қуйида қўмита расмий сайтида билдирилган баёнотни ҳавола этамиз.

Аввало, аҳолимизни, жамоатчилигимизнинг бир қатламини Хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятига бефарқ эмаслиги, ҳатто тизимнинг тарихи, тузилмаси, кадрларидан тортиб илгари сураётган ғояларигача таҳлил қилганларини ижобий ҳолат деб баҳолаганимизни маълум қиламиз.

Хабарингиз бор, 2019 йил 11 июлдаги брифингда зўравонликдан жабр чеккан хотин-қизларга кўмак бериш, зўравонликни олдини олиш масаласи муҳокама қилинган эди.

Брифингда Тошкент шаҳридаги бозорлардан бирида ишлаётган 30 нафар сотувчи аёлларнинг уларга муносиб жой берилмаётгани, офтобда қийналиб савдо қилишаётгани, атрофдагилар ва баъзи масъуллардан ҳақорат эшитаётгани юзасидан Хотин-қизлар қўмитасига мурожаат этгани мисол тарзида келтирилиб, ана шу аёлларга бозорчи сўзини ҳақорат оҳангида айтаётган масъулларни, атрофдагиларни муносабатини ўзгартириш мақсадида бозорга маърифат олиб кириш ғояси маълум қилинганини таъкидлаймиз.

Кўриниб турибдики, ижтимоий тармоқларда “бозорчи” ва “бозорда маърифат йўқ” деган фикрлар умумий фикрдан узиб олиниб, нотўғри талқин қилинмоқда. Қолаверса, талқинларда ва муносабат билдиришда инсон ва ташкилот шаънига ҳақоратли сўзлар айтилаётганини инобатга олиб, ижтимоий тармоқларда фикр билдиришнинг ҳам ўз қоидалари борлигини эслатмоқчимиз.

Хотин-қизлар қўмитаси блогерларимиз томонидан очиқ хат ва муносабат шаклида куюнчаклик билан ёзилаётган бозордаги аёлларнинг шароити оғирлиги, уларга кўмак зарурлиги билан боғлиқ барча ҳолатлардан яхши хабардор.

Шу боис блогерларимиз негадир эсга олмаган аёллар ҳаётини яхшилаш борасидаги бир қанча йўналишлар қатори, бозорларда миллий қадриятларимиз ва улуғ санъатимиз, адабиётимиз намуналарини радиоузеллар орқали ўқиб-эшиттириш, кутубхоналар ташкил этиш ҳамда Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилотини тузиш орқали ўша сотувчи аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, уларни муносиб шароитларда ишлашини таъминлаш позициясини амалга оширишда давомли эканини маълум қиламиз, деб ёзилган баёнотда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Муроджон 14 июл 2019 18:05
    Аёлларга аёллигини қайтариб берайлик

    Аёлларга аёллигини қайтариб берайлик ҳурматли.....
  2. Одинахон Назарова 14 июл 2019 14:34
    " Домлани айтганини килгину, килганини килма "- деган матал бор, бу дегани хамма домла сузига амал килмайди дегани эмас. Минг афсуски тан олиш керак маталдаям жон бор. Шунингдек шунака савдо ходималари борки, савдо килиб яйрайсан, яна келгинг келади, Лекин уларни акси хам бор. Бир -бирларига ёки харидорга булган муносабатидан энсам котади.
  3. Назирова дилором. 14 июл 2019 06:56
    Ким ичимизда Ильмира Иркиновна билан гаплашган. ? Борми гаплашганлар ? Бир бора кабуллврига кириб у аел билан гаплашиб курингда бутун фикрларинг ижобий томонга узгаришига ишонаман. Рахбар булиб
  4. Алимова Гузал 14 июл 2019 01:45
    Хеч қандай янгиликлар қилишнинг, подаркалар беришнинг, нимадир тадбирлар ўтказиб, қаеқларга бориб йўл кўрсатишнинг фойдаси йўқ. Бугунги келган, келаётган, келмоқчи бўлган муаммоларни ечиб бериб уларнинг хаётига зарур бўлган ер, сув,газ ва энергия ресурларини вақтида етказилиши , , солиқ ва коммунал тўловларни даромадга қараб тўлай олиш даражасида ушлаб туриш каби , тўловларни оширмасликнинг чораларини кўришда Президент сенат ва мутасаддилар билан келишиш чораларини кўринг . Сиздан хотин қизларга ҳозирча бошқа нарса керак эмас. Моддий томондан таъминлансалар барча шахсий муаммоларни ечишда хеч қандай аралашувларга зор бўлмайдилар. Маънавиятлари ҳам, иаданиятлари, ҳам ақллари ю, доноликлари барчага ўрнакдир Ўзбекистон аёлининг ..
  5. Умарова 13 июл 2019 21:24
    Ассалому алайкум кумитадагилар юкорида айтилган фикрларга кушиламан ва кушимча килмокчиман .Кишлокдаги махаллалар ва керак булса махаллалардаги кучалардан таланти ,узининг хулки -атвори манавиятлилиги ва маьрифатлилиги билан ажралиб турадиган, еш келинлар еки урта ешли аелларнинг уртасида танловлар утказиб ,ютугига катта совринлар куйилса, ешлар шунга харакат киларди деб уйлайман. Бунинг учун чекка кишлоклардаги Хотин кизлар кумиталари астоидил ишлаш керак шунчаки когоздамас .Ишларизга омад тилайман
  6. Рустам 13 июл 2019 21:20
    Нахотки вазир уринбосари тугри талкин килинадиган суз еки нукт сузлаомиди? Гапиргани халкка таркалди. Ичидагини айтди шу мутасадди шахс. Афсуски тепадагидарни хаммаси шунака фикрлайди.
  7. Шарофат БегимоваДустбоевна 13 июл 2019 20:08
    Аёллар буюк зот.,мехр ва эзозга лойик хеч хафа булманг.Аёллар маслахатхоналари,семинар кургазмалар, теле радио эшиттиришлар, газета ва журналларда хуллас барчани эьтиборини тортадиган узгартиришлар килайлик,масалан:"Анзират бувум",Ораста Аёл", "МахаллаОнаси", "Эзозли Аёл""",Тадбиркорим-Бувум","УзбекАёли", "Бибихоним', "Онамни кизиман", ва хокоза медал ва нишонларни такдим килайлик.Энг зур Она,аёлларимизга :хамма сохада урнак булганларига Призидент совгаси сифатида машиналар такдим килайлик.Она Малубу минишга арзийдиган зот. Тарбияни юксак усули.Аёллар билан ишлаш жудалар кийинт.Хар хил миллат,хар хил оила тарбияси,хар хил шароит.Чарчаманг .Сизга фикрдошман ва куллаб куватлайман.
  8. Шарофат БегимоваДустбоевна 13 июл 2019 19:44
    Мухтарама Опажоним!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Хотин-қизлар кўмитаси Боситхонованинг гапи нотўғри талқин қилинаётганини билдирди