"Самарқандда ичкиликка берилган эркаклар рўйхати тузилди. Чилонзорда эса қайнонаси ҳайдаб юборган аёлларни жойлаштириш маркази очилади" - Хотин-қизлар қўмитаси

"Самарқандда ичкиликка берилган эркаклар рўйхати тузилди. Чилонзорда эса қайнонаси ҳайдаб юборган аёлларни жойлаштириш маркази очилади" - Хотин-қизлар қўмитаси
Аввал хабар берилганидек АОКАда брифинг бўлиб ўтди. Унда Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова билан бирга ўринбосари Мукаррам Нурматова ҳам иштирок этди. Бу ҳақда "Хабар.уз" хабар қилди.

«Самарқанд вилоятида ичкиликка ружу қўйган эркакларнинг рўйхатини тузиб чиқдик, — деди Хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Мукаррам Нурматова. — Кейин уларни стационарларда даволатдик, саъй-ҳаракатларимиз натижасида шунга эришдик. Ўйлайманки, бу ҳам оилалардаги нотинч вазиятларнинг олдини олишга ҳисса қўшади».

Маълум қилинишича, яқин кунларда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Республика аёллар ижтимоий мослашув Маркази очилади.

«Бу масканда эри билан жанжаллашган, қайнонаси ҳайдаб юборган аёлларни жойлаштириш мумкин бўлади», — деди Мукаррам Нурматова.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бибихоним 20 сентябр 2019 01:04
    Кизик, нима учун "кайнонаси хайдаган келин" деб номлашади. ахир бу кайнонани дискриминация килиш эмасми? уша "хайдаган" кайнона хам аелку?! уни ким химоя килади? еки хотин-кизлар кумитаси факат келинларни химоя килиш билан шугулланадими? Кайнона кандайдир бир евуз, жамиятга доимий зарар келтирувчи субъект экан-да унакада? Хает Гузалнинг фикрига тулик кушиламан. хеч качон кайноналар эртага хайдаб юбориш ниятида келинликка олишмайди. Углимнинг жуфти халоли булсин, оиласининг таянчи, суянчиги булсин деб энг эзгу ниятлар билан угилларини уйлантирадилар. эртага эса янги келган келин кайнона у екда турсин, эрини "кулга олволишга" харакат килади, уйли, мошинали булиб, хали фарзанди икки-уч ешга тулмасдан ишга чикаман деб турволади. Бошкача айтганда эрга теккунча кандай мустакил яшаган булсалар, оилали булгандан кейин хам шунака "мустакиллик"ни истаб коладилар. оиланинг мукаддас эканлигини, янги тузилган оиланинг бахтли бўлишида масъул эканликларини умуман билишни хам истамайдилар, уртада бечора фарзандлар ва уларнинг отаси сарсон-саргардон. Тугрида, туйгача аклли килиб узини курсатиб эрга тегволиш, тезда фарзанд (иложи булса кетма-кет иккита бола туғиб олиш) куриб, келажакда якка колмаслик учун ўзига пойдевор яратиш, кейин "емон кайнона" бахонасида уйдан чикиб кетиш (фарзандлари билан) ва ажралмасдан туриб эрини икки ўртада болалари билан азоблаб юриш, узини бечора қилиб кўрсатиб квартирага, бошқа мол-мулкка эгалик қилиб олиш, ва якунида мазза қилиб болаларини бирон ерга жойлаштириб, мустақил ҳаёт кечириш. Бундай ҳаётда на эрга, на қайнона ва қайнотага ўрин йўқ! эрининг иссиқ-совуғини ўйламайди, овқатини, кийим-кечаги тозами кирми ўйламайди. бутунлай ОЗОД ва ЭРКИН ҲАЁТ! мана айрим келинларимизнинг асл "ниятлари"! Яна кайнона хар доим емон?!
  2. хает гузал 17 июл 2019 07:43
    Кайнонаси хайдаган келинлар билан аввало махсус дарс утказилиши керак. Нимага куплаб келинлар дуоларга сазовор булиб бир тан бир жондек оилалари ахил булса, бошкалари осонгина ким емон кайнона емон деб яхши ният билан уйларини турини берган кайноналар билан чикишмайдилар ? Еш аелларни уртасида " лахашка" деган жумла пайдо булибди. Унинг ма' носи ахмок булиб хизматкор булмаслик, аксинча устаомонлик билан бошига чикиш хисобланаркан. Бошкача килиб айтганда турли сабаблар булади, ха евуз кайноналар булади, аммо купрок карз икки кулдан чикади.
  3. миролим ака 15 июл 2019 17:37
    эркакларни мастликдан даволаш урнига аёлларни фохишаликдан асрасангиз ичкилик камайади
  4. Otabek Xomidov 15 июл 2019 15:04
    Ҳақиқатдан ҳам хайдаб юборганлар борсаку яхши, лекин уйда ўзи жанжал чиқариб дам олишни хохлаган бесабр аёлларга тўлиб кетмаса бўлди.
  5. Насриддин 14 июл 2019 21:10
    Качон жанжаллашиб уйдан кувилган аелларни кабул килиш бошланади,тезлаштиринг,шароитлар кандай неча махал овкат берилади?Маълумот беринг.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » "Самарқандда ичкиликка берилган эркаклар рўйхати тузилди. Чилонзорда эса қайнонаси ҳайдаб юборган аёлларни жойлаштириш маркази очилади" - Хотин-қизлар қўмитаси