Журналистнинг "нега фуқаролар тезкорлик билан кўчириляпти" деган саволига ҳоким ўринбосари "Сиз Президентнинг қарорига қаршимисиз" деб жавоб берган

Журналистнинг "нега фуқаролар тезкорлик билан кўчириляпти" деган саволига ҳоким ўринбосари "Сиз Президентнинг қарорига қаршимисиз" деб жавоб берган
Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида «арзон» беш қаватли уйлар қуриш учун икки қаватли уйларни шошма-шошарлик билан бузишмоқда, деб хабар бермоқда "Дарё".

Блогер Safari ёзишича, «мансабдорлар янгидан янги қовунларни тушириб чарчашмаяпти». Бу сафар эътибор марказига Янгийўл туман ҳокими ўринбосари Алишер Усмонов тушган.

«Газета.uz» мақоласида қайд этилишича, журналистнинг «Янгийўл шаҳридаги бузилишлар ҳақида нега уй эгаларига қонуний берилиши керак бўлган 6 ойлик муддат инобатга олинмаяпти ва фуқаролар тезкорлик билан кўчириляпти?» — деган саволига ҳоким ўринбосари: «Сиз Президентнинг шаҳар кўркини яхшилаш бўйича қарорига қаршимисиз?» — дея жавоб берган.

«Бу ҳар икки гапнинг бирида ‘сиёсатга қаршимисан’ дейдиганлар услубидан бўлипти. Йўқ, биз сиёсатга ҳам, Президент қарорига ҳам қарши эмасмиз. Лекин сиз 6 ойлик қонуний муддатни четга суриб, тезкор равишда бузиш ишларини бошлаб қўйган ҳолда Президентнинг бошқа сўзларига қарши чиқмоқдасиз, ўртоқ замҳоким, — деб ёзади блогер. — Шаҳар ободонлаштирилиши, чиройли бўлиши яхши. Бироқ бу аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши ҳамда норозилиги эвазига бўлмаслиги керак».

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Журналистнинг "нега фуқаролар тезкорлик билан кўчириляпти" деган саволига ҳоким ўринбосари "Сиз Президентнинг қарорига қаршимисиз" деб жавоб берган