Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ўзининг ҳафта қаҳрамонини аниқлаб олди.
Маълум бўлишича, Хизмат бурчини бажариш вақтида фидойилик кўрсатган, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдек масъулиятли вазифаларни виждонан бажарган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчиси оддий аскар Озодов Адҳам Зарипович ҳафта қаҳрамони деб эътироф этилган.
А.З.Озодов Тошкент шаҳри “Қўйлиқ” деҳқон бозори ёнидаги кўприк устидан ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолган.