1 декабрдан интернет тезлиги 10 баравар оширилиши мумкинлигига “Ўзбектелеком” қандай жавоб берди?

1 декабрдан интернет тезлиги 10 баравар оширилиши мумкинлигига “Ўзбектелеком” қандай жавоб берди?
Хабарингиз бор кеча Ўзбекистонда 1 декабрдан интернет тезлиги 10 бараваргача ошади деган хабарлар яшин тезлигида интернетда тарқалди. Ана шу хабарларга "Ўзбектелеком" расмий изоҳ берди. Қуйида компания изоҳини ҳавола этамиз.

Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари "ЎзА" Миллий ахборот агентлиги маълумотларига таяниб, 15 кун ичида Ўзбекистондаги Интернет тезлигини 10 баробарга оширишини маълум қилдилар. «Ўзбектелеком» АК ушбу маълумотни расмий равишда изоҳлади.

2018-йилнинг 9-январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистонда ахборот-коммуникатсия технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда Давлатимиз раҳбари Интернет тармоғига уланиш нархини пасайтириш, шунингдек, уланиш тезлигини ошириш, 2020-йилгача МДҲ мамлакатлари даражасига етказиш топшириғини берди

Компания ишлари барча йўналишларда юритилмоқда: маълумотлар узатиш тармоғи кенгайтирилмоқда, аҳоли Интернет тармоғига юқори тезликда уланиш билан таъминланиши оширилмоқда, мижозларга хизмат кўрсатилмоқда ва халқаро ҳамкорлар билан фаол алоқа сақланмоқда.
Ўтган 10 ой мобайнида, «Ўзбектелеком » АК да зарур такомиллашиш ишлари тизимли таҳлил қилинди, керакли ускуналар сотиб олинди, дастурлар ишлаб чиқилди ва ташқи канал имкониятларини кенгайтириш ва провайдерлар, операторлар ва охирги фойдаланувчилар учун

Интернет тармоғига чиқиш тезлигини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг бошида Ўзбекистон ташқи Интернет-каналларига уланиш фақат иккита халқаро боғлама орқали амалга ошириларди. 2018-йил бошига боғламалар ўз маҳсулдорлигининг чегарасида, деярли ишламай бошлаганди. Шу муносабат билан бугунги кунда Компаниянинг техник хизматлари босқичма-босқич модернизатсия ишларини ўтказмоқда, бунинг натижасида «Ўзбектелеком» АК шу йилнинг охирига қадар, UZTELECOMдан канал сотиб олган операторлар ва провайдерлар истеъмоли учун зарур бўлган тезликни таъминлай олади.

Провайдерлар ва операторларнинг барча аризалари чекловларсиз ва тўла ҳажмда қондирилади. UZTELECOM компанияси UZONLINE ва UZMOBILE абонентлари учун янада жозибадор тариф режаларини жорий этишни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » 1 декабрдан интернет тезлиги 10 баравар оширилиши мумкинлигига “Ўзбектелеком” қандай жавоб берди?