Тошкентда Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди

Тошкентда Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди
Тошкентда собиқ Бош прокурор ва Давлат хавфсизлиги хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди.

Абдуллаевнинг иши ўта махфий кўринишда бўлгани учун жараён ҳарбий судда бўлиб ўтмоқда. Судга Умид Шокиров раислик қилмоқда.

Судланувчилар сафидан жами 24 киши ўрин олган. Уларнинг ярми тергов ҳибсхонасидан олиб келинди, қолганлари гаров ва манзилини тарк этмаслик ҳақидаги тилхат асосида очиқликда бўлган.

Судга судланувчиларнинг яқинлари томонидан ёлланган 5 нафар адвокат қўйилмади. Бир неча соат кутишдан сўнг уларнинг олдига суд ходимлари чиқди ва айбланувчилар уларнинг хизматидан воз кечгани, ишда фақат давлат адвокатлари иштирок этишини билдирди.

Буни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилмади, дея хабар қилди "Дарё".

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шохрух 17 июл 2019 13:12
    Хал сог ва омон булсин. Колгани хечгапмас
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентда Ихтиёр Абдуллаев устидан суд бошланди