Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми

Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми
Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Зеро, Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак.
Шу маънода, Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов Хатирчи тумани марказидаги истироҳат боғида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Тадбирда вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари, сектор раҳбарлари, вилоят корхона, ташкилот, муассаса ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди. Сайёр қабулда аҳолининг мурожаатлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқаролардан тушган мурожаатларнинг қарийб 40 фоизи жойида ҳал этилмоқда. Шу сабабли Хатирчи тумани аҳолисидан ташқари, қўшни ҳудудлардан ҳам фуқаролар ўз муаммоларига жавоб топиш учун сайёр қабулга келишди.

Бугунги кунда халқ билан учрашиб, жойларга чиқиб уларнинг дардига қулоқ тутиш, шу орқали аҳолининг розилигига эришиш ҳар бир раҳбарнинг бош вазифасига айланди. Бу галги сайёр қабулда 37 нафар фуқаро томонидан 51 та масалани ўртага ташланди. Ушбу мурожаатлардан 17 таси жойида ҳал этилди. 14 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. 20 таси масалани ҳал этиш учун ўрганиш жараёнида.

– Бугунги сайёр қабул жуда яхши ташкил этилибди. Одамлар ўз муаммосини раҳбариятга етказишдан ташқари, давлат хизматлари марказининг мобил автобусида масалаларини ечишмоқда. Мен ҳам ўз мурожаатим асосида шу ернинг ўзида ташкил этилган меҳнат ярмаркаси орқали ишга жойлашдим. Самарқанд тиббиёт институтининг магистратура йўналишини яқинда тугатиб диплом олгандим, эндиликда туман тиббиёт бирлашмасида ўз мутахассислигим бўйича фаолиятимни бошлайман, – дейди хатирчилик Санжар Раҳимов.

– Ўтган сайёр қабулда вилоят ҳокимига мурожаат қилиб, банк кредити олишда қийналаётганимни билдирган эдим. Шундан сўнг менинг масалам банк мутасаддилари томонидан ҳал этилди. Мен ажратилган 8 фоизлик кредит маблағларига тикув машинкалари сотиб олдим. Натижада икки келинимнинг ҳам бандлиги таъминланди. Бугун вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигимни билдиришга келдим, – дейди Хатирчи тумани “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаро Адолат Ҳолиқова.

Хатирчи тумани аҳолисининг кўплиги, ҳудуднинг ўзига хослиги, суғориладиган, лалми, дашт ва тоғлик жойлардан иборат эканлиги билан вилоятда бошқа туманлардан ажралиб туради. Шу сабабли аҳоли мурожаатларининг қамрови, мазмуни ва хусусияти анча фарқланади. Эндиликда шахсий муаммолардан кўра, жамоавий, ижтимоий ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Бу, аввало, шундан далолат берадики, одамларимизнинг руҳияти ҳамда дунёқараши, ҳаётга, ўз меҳнатининг натижасига муносабати ўзгараётганидан далолатдир.

– Бизнинг қишлоғимизда собиқ иттифоқ давридан қолган трансформатор шу пайтгача ишлатиб келинарди. Йил сайин аҳоли сони кўпайиб бормоқда, кучланиш ҳам ортаяпти. Шу сабабли яқинда трансформатор бутунлай ишдан чиқди. Йўлларимиз ҳам таъмирланмаган эди. Бугунги қабулдан сўнг шу икки масаламиз ҳам ижобий ечиладиган бўлди. Вилоят ҳокими мутасадди раҳбарларга уч кун муддат ичида вазиятни ўрганиб, масалани ҳал этиш бўйича кўрсатма бердилар. Биз бундан жуда миннатдормиз, – дейди Хатирчи тумани “Олмазор” маҳалласида яшовчи фуқаро Нормамат Ботиров.

Шу куни Давлат хизматлари агентлигининг мобил автобуси аҳолига ўз хизматларини кўрсатди. Шу жойнинг ўзида меҳнат ярмаркаси, китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Банклар ўз хизмат турларини аҳолига тақдимот қилишди.

Зеро, халқ билан мулоқот, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Сайёр қабул: мурожаатларга ижобий ечим топиш механизми