Тошкентдаги йирик бозорлар ёнидаги камералар олти кунда ярим миллиард сўм "ишлаб топти"

Тошкентдаги йирик бозорлар ёнидаги камералар олти кунда ярим миллиард сўм "ишлаб топти"
Тошкент шаҳри худудидаги йирик бозор ва савдо мажмуалари атрофида йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда тирбандликларнинг олдини олиш бўйича Хитойнинг Hikvision компанияси томонидан транспорт воситаларини тўхташ ва тўхтаб туриш қоидабузарликларини қайд этиш функциясига эга тўрт дона айланма кузатув видеокамералари «Тошкент савдо маркази» (собиқ «Абу Сахий»), «Чилонзор буюм бозори» (халқ тилида «Ипподром») ва «Карвон» бозорларига ўрнатилиб, 1—9 июль кунлари тест тариқасида синовдан ўтказилган ва бу вақт ичида 8240 та қоидабузарлик аниқланган.

10 июлдан бошлаб камералар тўлақонли ишлаб, қоидабузарликларни қайд этишни бошлаган ва аниқланган қоидабузарликлар бўйича чиқарилган электрон қарорларни манзилларига етказиш учун КААТ тизими орқали «Ўзбекистон почтаси»га электрон тартибда юборилиши йўлга қўйилган. 10 июлдан 16 июлга қадар жами 864 та қоидабузарлик аниқланиб, 525,31 миллион сўм жарима белгиланган, дея хабар қилди Дарё-Лив.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Тошкентдаги йирик бозорлар ёнидаги камералар олти кунда ярим миллиард сўм "ишлаб топти"