Хотин-қизлар қўмитаси (ХҚҚ) раиси Элмира Боситхонова ўзига янги (аслида эски) ходимини ўзига маслаҳатчи ва ўринбосар этиб тайинлаган.
Танзила Норбоева ХҚҚ раиси бўлганда биринчилардан бўлиб матбуот котиби Гулжамол Асқаровани (суратда) ишдан бўшатганди. Элмира Боситхонова эса эски матбуот котибини яна лавозимига қайтарган.
Президент қарорига кўра, энди ахборот хизматлари раҳбарлари давлат органи ёки ташкилотининг ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлган ва меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра ўша раҳбарнинг ўринбосарига тенглаштирилган, дея хабар қилди "Аниқ.уз".