Тахиатош ИЭСининг 3тадан 2та энергоблоки фавқулодда тўхтатилди. Хоразм ва Қорқалпоғистон бирнеча туманлари электр таъминотидан узилди. Бу ҳақда "Спутник" хабар қилди.
Бугун, 18 июл куни эрталаб Тахиатош иссиқлик электр станциясида юз берган фавқулодда вазият туфайли ИЭСнинг икки энергия блоки тўхтатилди,
“Бугун соат 10:43 да тахиатош ИЭСининг бириничи энергоблокида техник ҳимоя ишлаб кетиши натижасида тўхтатилди. 12 сониядан сўнг иккинчи энергоблокда ва турбогенераторлардан бирида ҳам ҳимоя тизими ишлаб кетди”, - дейилган Ўзбекистон Энергетика вазирлиги хабарида.
Ҳозирги вақтда ушбу ҳолатнинг сабаблари ўрганилмоқда.Энергия блокларни ишга тушириш имконияти қидирилмоқда.
Хабарда айтилишига кўра, ИЭС тўхташи оқибатида Хоразм ивлоятининг бир неча туманларида ва Қорақалпоғистонда энергия таъминот тизими узилган.
Эслатиб ўтамиз, Тахитош ИЭСининг қуввати 730 МВт. Электр станцияси таркибида 3та энергоблок ва учта тербогенератор ишлайди. ИЭС Ўзбекистон ғарбини электр токи билан таъминлайди.
Ушбу ИЭСни замонавийлаштириш бўйича ўтказилган тендерни 2016 йилда Жанубий Кореянинг Hyundai Engineering компанияси ютиб чиққанди. Умумий қиймати 700 миллион доллар бўлган реконструкция ишлари 2021 йилгача мўлжалланган.