Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади

Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун 3 180 та уй-жойлар қурилмоқда.

Белгилаб қўйилишича, 2019 йилда 2 116 та уй-жойлар учун:

ёш оилаларга бошланғич бадалининг 65 фоизгача бўлган қисмини 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизи миқдоридаги ставкада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан ссуда тариқасида ажратилади;

ипотека кредити бўйича биринчи беш йил ниҳоясига етгандан кейинги бутун муддат учун ҳисобланадиган фоизлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 25 фоизи миқдорида тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ёш оилалар учун қурилиши тугалланган 1 064 та уй-жойлар қийматининг дастлабки бадал маблағлари учун талаб этилаётган 60 млрд.сўм маблағни 2019 йил 2-чорак якуни бўйича божхона тўловларининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг асосланган ҳисоб-китобига мувофиқ 2 116 та уй-жойлар учун ёш оилаларга бошланғич бадалининг 65 фоизгача бўлган қисмини 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоиз миқдоридаги ставкада ссуда тариқасида ажратиш учун талаб этиладиган маблағни 2019 йилнинг 3-чорак якуни бўйича республика бюджетининг прогноз кўрсаткичларидан ортиқча бажарилган қисми ҳисобидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқига ажратишни таъминлайди, дея хабар қилди "кун.уз".

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шоҳира Ҳамро 20 июл 2019 09:02
    «Ёш оила» деганда 30 ёшгача бўлганлар назарда тутилаяпти. Ёш меъёрини қайта кўриб чиқиш керак деган фикрдаман. Бугун , ҳар соҳада ўзимизни Европага қиёслашга ҳаракат қилаяпмиз. Оила қуриш масаласида нимага ўзбеклигимизча қолишимиз керак
  2. рахима ходжиева мусурмонкуловна . 20 июл 2019 01:43
    Еш оилаларга уй каердан берилади. Факат сергели деманглар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинади