Чилонзор туманидаги “Тошкент” автовокзалида аёллар ва эркаклар учун алоҳида намозхона ва таҳоратхоналар йўловчиларга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, намозхоналарда Исломий адабиётлар кутубхонаси ҳам мавжуд.
Бугунги кунда Тошкентдан Янгиер, Зомин, Самарқанд, Зарафшон, Каттақўрғон, Хатирчи, Учқудуқ, Термиз, Денов, Бухоро, Қоракўл ва бошқа йўналишлар бўйича кунига 10 дан ортиқ маҳаллий рейслар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, автовокзалдан 12 та халқаро йўналиш бўйича хизмат кўрсатилмоқда.