Ветеринария давлат қўмитаси раиси ўринбосари колбасанинг қандай тайёрланишини кўрган одам уни емай қўйишини таъкидлади

Ветеринария давлат қўмитаси раиси ўринбосари колбасанинг қандай тайёрланишини кўрган одам уни емай қўйишини таъкидлади
Колбаса ишлаб чиқарувчиларга ноқонуний тарзда гўшт етказиб бериш ҳолатлари алоҳида рейдлар билан ўрганилмоқда. Бу ҳақда 19 июль куни Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда айтиб ўтилди, дея хабар бермоқда «Дарё» .

Анжуманда Ўзбекистон Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари Аброр Акбаров колбасанинг қандай тайёрланишини кўрган одам колбаса емай қўйишини таъкидлади.

«Колбаса қайта ишланувчи маҳсулот ҳисобланади. Колбаса аслида қандай тайёрланишини билсангиз, уни емайсиз», — деди Акбаров.

Қўмита раиси ўринбосарининг маълум қилишича, колбаса ишлаб чиқарувчиларга ноқонуний тарзда гўшт етказиб бериш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида алоҳида рейдлар ўтказилмоқда.

«Бутун дунёда колбаса ишлаб чиқарувчилар ўзлари учун алоҳида ферма қурмайди. Колбаса ишлаб чиқарувчиларга ноқонуний тарзда гўшт етказиб бериш ҳолатлари ҳам учраб туради. Беш қўл баробар эмас. Бунинг олдини олиш мақсадида Карантин хизмати билан бирга патруль постлар ва белгиланган бошқа жойларда алоҳида рейдлар уюштирамиз. Бундан ташқари, ноқонуний цех ташкил қилиб олган шахслар бўйича ҳам иш олиб бормоқдамиз», — дея қўшимча қилди қўмита вакили.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Рахмон 20 июл 2019 14:07
    Сурхандаря ва кашкадарядан касал ва кари сигир гуштлари тошкенга колбасага жунатилади шун

    Тошкенга сурхондаря вакашкадарядан кари улакса моллар жунатилади шуни назорат килиш керак колбаса учун
  2. Гайратжон 20 июл 2019 12:26
    Жуда яхши иш бошлабсизлар назорот кучайса сифат яхшиланади
  3. Юсуф 20 июл 2019 07:37
    Хозирги кунда совда нуқталарида сотилаётган махсулотларнинг керак булса куп фойзи истемол учун яроксиз ёки муддати ўтиб кетган.
  4. Х.т.х 20 июл 2019 06:25
    Хайрият. Энди уйгонибсизлар. Чорак аср нима килдинглар.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ветеринария давлат қўмитаси раиси ўринбосари колбасанинг қандай тайёрланишини кўрган одам уни емай қўйишини таъкидлади