Ўзбекистонда Россиянинг яна бир университетининг филиали очилади

Ўзбекистонда Россиянинг яна бир университетининг филиали очилади
Ҳукумат қарори билан Астрахань давлат техника университети (Россия Федерацияси)нинг Тошкент вилоятидаги филиали ташкил этилди

Қарорга мувофиқ, балиқчилик тармоғи эҳтиёжларини қондириш учун ишлаб чиқариш ва энг муҳим илмий-тадқиқот вазифаларини ҳал этишга қодир бўлган юқори малакали кадрларни халқаро таълим стандартлари даражасида тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаси ҳисобланади.

Филиал Бош муассаса томонидан таъсис этилади ва кадрларга бўлган талабдан келиб чиқиб асосий бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича мутахассислар, жумладан, илмий-педагог кадрларни тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва малакасини оширади.

2019/2020 ўқув йилида Тошкент давлат аграр университети Бош муассаса билан ҳамкорликда “Сув биоресурслари ва аквакультура” бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги шаклда тўлов-контракт асосида рус гуруҳида кадрлар тайёрлашни давом эттиради.

Филиалнинг таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Филиалда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича кадрлар тайёрланади:

Сув биоресурслари ва аквакультура;

Экология ва табиатдан фойдаланиш;

Балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологияси;

Балиқчилик хўжалиги иқтисодиёти.

Филиал битирувчиларига Астрахань давлат техника университети (Россия Федерацияси)нинг белгиланган намунадаги дипломи берилади ва ушбу диплом Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этилади.

2020 йил 1 августгача Филиал малакали профессор-ўқитувчилар таркиби билан танлов асосида тўлдирилиши таъминланади, дея хабар қилди "Ҳуқуқий ахборот" канали.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Жамият » Ўзбекистонда Россиянинг яна бир университетининг филиали очилади